date

Туркия энергетика вазири: Россия билан иқтисодиётдаги барча лойиҳалар қайта кўриб чиқилади

Туркия энергетика вазири: Россия билан иқтисодиётдаги барча лойиҳалар қайта кўриб чиқилади

Россия ва Туркия ўртасидаги иқтисодий ва энергетик соҳалардаги ҳамкорлик муносабатларнинг нормаллаштирилиши мақсадида қайта кўриб чиқилади, деб айтди HuberTurk турк канали эфирида Туркия энергетика вазири Барат Албайрак. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.

26 июлда Москвага Туркия бош вазири ўринбосари Мехмет Шимшек ва иқтисодиёт вазири Нихат Зайбакчи бошчилигидаги ҳукумат делегацияси келди. Улар Россия бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович ва энергетика вазири Александр Новак билан музокаралар ўтказдилар. Томонлар савдо ва энергетика соҳасидаги муносабатларни тиклашни муҳокама қилишди. Жумладан, музокараларнинг асосий мавзуларидан бири "Турк оқими" газ қувури қурилиши бўлди.

Учрашув якунларига кўра, Новак газ қувури қурилиши Туркия манфаатларига тўлиқ жавоб беришини ва бу лойиҳанинг амалга оширилиши Туркияга газнинг етказилишини ишончли ва нафли қилишини айтиб ўтди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия энергетика вазири: Россия билан иқтисодиётдаги барча лойиҳалар қайта кўриб чиқилади