date
views 242

Эрдўған энди Нетаняҳу билан мулоқот қилмаслигини айтди

Эрдўған энди Нетаняҳу билан мулоқот қилмаслигини айтди
Фото: Adem ALTAN / AFP

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған энди Исроил ҳукумати раҳбари Бинямин Нетаняҳу билан мулоқот қилишдан бош тортишини айтди.

«Биз Нетаняҳу билан энди гаплаша олмаймиз. Биз уни унутдик», деб Эрдўған сўзларидан иқтибос келтиради Al-Arabiya телеканали.

Унинг сўзларига кўра, Исроил урушни тўхтатмаса ва «ҳарбий жиноятлар ва инсон ҳуқуқлари бузилиши» учун жавобгарликка тортилмаса, Туркия дунё глобал тизимига ишонмайди.

Эрдўған аввалроқ Исроилни Ғазога қарши давом этаётган ҳужумларни тўхтатишга ва «ақлдан озиш ҳолатидан чиқишга» чақирган эди.

Бу сўзларга қарамай, Туркия Исроил билан муносабатларни бутунлай узмоқчи эмас.

4 ноябр куни Туркия Ғазо секторидаги гуманитар ҳолат фонида Исроилдаги элчиси Шокир Ўзкон Тўрунларни «масалаҳатлашув» учун чақириб олди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған энди Нетаняҳу билан мулоқот қилмаслигини айтди