Алексей Навалний яна карцерга ташланди

Дунё1 дақиқа ўқиш348
Алексей Навалний яна карцерга ташланди

Алексей Навалний яна карцерга ташланди

Фото: Reuters

Россиянинг Владимир вилоятидаги қаттиқ тартибли колонияда жазо муддатини ўтаётган сиёсатчи Алексей Навалний 22-маротаба жазо изоляторига жойлаштирилган. Мухолифатчи бундан аввал жазо изоляторига 24 октябрда жойлаштирилганди.

«Жазо изоляторидан бир кечага чиқаришди ва яна 15 сутка беришди. Асос – маҳкум Навалний ёзув материалларининг мусодара қилинишига норозилик билдириб, хонасини тарк этишдан ва ўзи олиб борилиши керак бўлган бошқа хонага киришдан бош тортган. Шу сабабли унга кун давомида тўрт марта жисмоний куч ишлатилган. Натижада 22-жазо изолятори ва 251 сутка», – дейилади унинг Telegram каналидаги хабарда.

Алексей Навалний 2021 йил февралдан буён Владимир вилоятидаги жазони ўташ колониясида сақлаб келинмоқда. Сиёсатчи қамоқхона цензорлари унинг хатларини олиб қўяётгани, шунингдек, пулли тиббий хизматлардан фойдаланишни тақиқлаётганидан шикоят қилиб келади.

Август бошида Москва шаҳар суди Алексей Навалнийни 19 йилга қамаганди.

Навалнийга қарши 2021 йил сентябрида экстремистик ташкилот тузиш ва унга раҳбарлик қилиш бўйича жиноий иш очилганди. Тергов қўмитаси амалдаги ҳукуматни кескин танқид қилиб келган ФБК(Коррупцияга қарши курашиш фонди)ни Россия Федерациясида конституциявий тузум асосларини ўзгартиришга экстремистик ташкилот сифатида эълон қилган.

Навалний сиёсий маҳбус ва президент Путиннинг ашаддий рақиби сифатида кўрилади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Сандерленд — Тоттенхэм: жонли матнли трансляция (Англия Премьер-лигаси)
  2. Дунё
    Қозоғистонда Қуръон тиловати янграган пайтда каптарнинг ҳолати эътибор тортди (видео)
  3. Дунё
    Германияда Гитлерни улуғлаган нидерландиялик 8 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
  4. Иқтисодиёт
    ACWA Ўзбекистондаги солиқ ислоҳотларини юқори баҳолади
  5. Спорт
    Сергей Фомин ва Алексей Крутых «Челленджер» ғолиби бўлди
  6. Авто
    Mercedes ходимларига ишдан бўшаш учун катта пул таклиф қилди
  7. Маданият
    2026 йилнинг топ-10 та энг гўзал актрисалари аниқланди
  8. Спорт
    Эвертон — Ливерпуль: жонли матнли трансляция (Англия Премьер-лигаси)
  9. Маданият
    Мэрайя Кэрининг битта қўшиғи 92 миллион доллар даромад келтирди
  10. Ўзбекистон
    Эртага Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида совуқ кузатилади?