date
views 123

Эрдўғон Нетаняхуни Ғазо секторининг “қассоби” деб атади

Фото: AFP

 Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни Ғазо секторининг “қассоби” деб атади. Бу ҳақда Haber Турк хабар берди.

Туркия президенти Исроил армиясининг Фаластин анклавига уюштирган ҳужумларини “инсоният тарихидаги энг хиёнаткор ҳужум” деб атади.

Уларнинг масжидлари бомбардимон қилинди. Мактаблари харобага айлантирилди. Улар бошпана сифатида фойдаланган қочқинлар лагерлари атайлаб ҳужумлар нишонига айланди. Ғазодаги биродарларим инсоният тарихидаги энг хиёнаткор ҳужумларга дучор бўлди.

Улар (Исроил ҳарбийлари) бутун инсоният олдида геноцид қилишди, одамларни ёқиб юборишди ва йўқ қилишди. 2,3 миллион кишига қарши геноцид амалга оширилди. Ғазода ҳозирги асрнинг энг катта ваҳшийликларидан бирини содир этган Нетаняху аллақачон Ғазо қассоби сифатида ўз номини тарихга ёзган”, — деди Туркия раҳбари.

Эрдўғон Исроил ҳукумати Ғазо секторидаги 2,3 миллион аҳолига қарши “геноцид” содир этганини айтди. У Нетаняхуни антисемитизмни қўзғатишда айблади. У Исроил расмийлари қонун олдида жавоб беришига ваъда берди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўғон Нетаняхуни Ғазо секторининг “қассоби” деб атади