11:57 / 01.12.2023
121

Украинада парламент ва президент сайловлари «уруш тугаганидан кейин» ўтказилади

Украинада парламент ва президент сайловлари «уруш тугаганидан кейин» ўтказилади
Фото: ctrana.news

Украина Олий Радасининг тўққизинчи чақириқ раҳбарияти, фракция ва гуруҳлари навбатдаги сайловлар ҳарбий ҳолат тугагандан кейингина ўтказилиши ҳақидаги баёнотни имзолади.

Баёнот 10-12 ноябр кунлари Закарпатия шаҳрида бўлиб ўтган тинчлик ва демократия учун «Жан Монне мулоқотлари» форматидаги йиғилишда қабул қилинди.

Ҳужжатда айтилишича, Украина парламентида вакиллик қилган барча сиёсий кучлар вакиллари «келажакда эркин ва адолатли миллий сайловлар (парламент, президентлик) уруш тугаганидан ва ҳарбий ҳолат бекор қилинганидан сўнг ўтказилиши» ҳақида келишиб олди. Бунда сайловларга тайёргарлик кўриш учун ҳарбий ҳолат тугаганидан кейин камида олти ой ўтиши шартлиги белгилаб қўйилди.

Ҳужжатни «Халқ хизматкори» фракциясидан Давид Арахамия, «Баткившчина»дан Юлия Тимошенко, «Евробирдамлик»дан Ирина Герашченко, «Голос»дан Александра Устинова ва бошқа парламент гуруҳлари вакиллари имзолади, деб ёзди «Украинска правда».

Украинада президентлик сайлови 2024 йил март ойида ўтказилиши режалаштирилган эди. 2023 йил август ойида Володимир Зеленский агар уруш даврида сайловлар ўтказилса, янги президентлик муддатига ўз номзодини қўйишга тайёрлигини айтди. Октябр ойида Украинада амалдаги ҳарбий ҳолат туфайли Олий Радага сайловлар ўтказилмади. Зеленский ноябр ойи бошида «ҳозир сайлов вақти эмас», деди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё