11:39 / 05.12.2023
566

Исроилда Нетаняҳу устидан суд бошланди

Исроилда Нетаняҳу устидан суд бошланди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуга қарши коррупция бўйича суд жараёни икки ойлик танаффусдан сўнг давом эттирилди.

Бу Исроил адлия вазири Ярис Левин 1 декабрда эълон қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилганидан кейин юз берди, деб ёзади CNN.

Нетаняҳунинг суд жараёни илк бор 2020 йил январида бошланган ва у фирибгарлик, ваколатини суиистеъмол қилиш ва порахўрликда айбланиб судланган Исроилнинг биринчи амалдаги бош вазири бўлганди. У ўзига қўйилаётган айбларни рад этиб келади.

Биринчи ҳолатда, у хориждаги тадбиркорлардан тамаки ва вино маҳсулотлари каби совғалар олгани ҳақидаги даъволар бўйича фирибгарлик ва ваколатни суиистеъмол қилишда айбланмоқда.

Иккинчи ҳолатда эса асосий рақобатчининг тиражини чеклаш эвазига Исроилнинг етакчи газеталаридан бирида ўзини мақтаб ёритишга интилишда айбланмоқда.

Яна бир жиддий ҳолат: у телекоммуникация компаниясининг назорат пакети эгаси бўлган дўсти Шаул Еловичга ўша пайтдаги 250 миллион доллар эквивалентидаги тартибга солувчи имтиёзларни тақдим этгани учун порахўрлик, фирибгарлик ва ваколатни суиистеъмол қилишда айбланмоқда.

Нетаняҳу бу айбловларни Исроил либерал ва медиа элитасининг у ва унинг ўнг қанот блокини ағдариб ташлашга уриниши деб атаган. Исроил қонунларига кўра, у айбдор деб топилмаса, лавозимидан кетиши шарт эмас ва бу ҳукм апелляция жараёни давомида ўз кучида қолади.

Айни вақтда Яқин Шарқда уруш давом этмоқда. Ғазо Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Исроил ҳужумлари бошлангандан бери ҳалок бўлганлар сони 16 мингга яқинлашган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроилда Нетаняҳу устидан суд бошланди