Туркия Эрон билан чегарада 295 километрлик хавфсизлик девори қурилишини якунлади

Туркия Эрон билан чегарада 295 километрлик хавфсизлик девори қурилишини якунлади
Фото: iha.com.tr

Туркия Эрон билан чегарада 295 километрлик бетон девор қурилишини якунлади. У ноқонуний муҳожирларнинг чегарани кесиб ўтишини, контрабанда фаолияти ва эҳтимолий террорчиларнинг кириб келишининг олдини олиш учун барпо этилган.

Туркия Эрон билан чегарада 295 километрлик хавфсизлик девори қурилишини якунлади

Чегара чизиғи учувчисиз учиш аппаратлари ва оптик миноралар ёрдамида доимий назорат остида экани таъкидланмоқда. Чегара хавфсизлигини энг юқори даражада ушлаб туриш учун чегарачилар зирҳли транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда патруллик қилмоқда.

Туркия Эрон билан чегарада 295 километрлик хавфсизлик девори қурилишини якунлади

Қўриқлаш миноралари камералар билан жиҳозланган, хандақлар билан қўллаб-қувватланган. Чегара қўшинлари кунига 24 соат, ҳафтасига 7 кун хавфсизлик девори йўналишида патруллик қилиш орқали чегара хавфсизлигини таъминламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар