date
views 1 161

Араб мамлакатларидан бири Ғазога аскарлар юборади

Араб мамлакатларидан бири Ғазога аскарлар юборади

Шиаларнинг «Ансор Аллоҳ» ҳаракати (хусийлар) ҳукмронлик қилаётган шимолий Яман ҳукумати Ғазо секторидаги жанговар ҳаракатлар учун умумий сафарбарлик ўтказмоқда. Бу ҳақда «Ансор Аллоҳ» сиёсий бюроси аъзоси Хузам ал-Ассад «РИА Новости»га берган интервюсида маълум қилди.

Сафарбарлик Фаластин халқини Исроил билан қуролли можарода қўллаб-қувватлаш учун амалга оширилмоқда, дея тушунтирди сиёсатчи. Ҳусийлар ўқув лагерларини очган. Қайд этилишича, ўн минглаб одамлар ҳарбий сирларни ўрганиш учун кетган.

Яманлик воиз «Ғазодаги Фаластин халқи АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган Исроил томонидан геноцидга дучор қилинмоқда» деди.

Ал-Ассад Яман Республикаси мунтазам армияга ва ривожланган ҳарбий салоҳиятга эга экани, шунинг учун ҳарбий тайёргарликдан ўтаётган сафарбар қилинган одамлар мамлакат шимолидаги жанговар ҳаракатларда қатнашмаслигини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Араб мамлакатларидан бири Ғазога аскарлар юборади