Фото: Reuters
Ҳиндистон жанубида кучли ёғингарчилик ва сув тошқинлари оқибатида 35 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sinxua хабар берди.
Хабарга кўра, Тамилнад штатида мисли кўрилмаган кучли ёғингарчилик туфайли пасттекисликдаги ҳудудларни сув босган, автомобиль ва темир йўл алоқаларини жиддий равишда бузган. Жабрланган ҳудудларда қутқарув операцияси якунланган ва ҳозир асосий эътибор асосий хизматларни тиклашга қаратилган.
“Деярли 175 та аҳоли пунктида йўлларга зарар етган, 140 тасида таъмирлаш ишлари якунланган, қолган йўлларда эса давом этмоқда. Бошқа хизматлар, масалан, сув таъминоти ҳам худди шундай тикланмоқда”, — дейди Тамилнаду штати бош котиби Шив Дас Мина.
Қайд этилишича, 50 мингга яқин одам тошқин зоналаридан хавфсизроқ жойларга эвакуация қилинган. Тошқин ва кучли ёмғир 3700 кулба ва 170 та доимий уйга зарар етказган. Бундан ташқари, умумий 183 минг гектар майдондаги экинлар сув остида қолган. Ҳукумат гуруҳлари ҳозирда етказилган зарарни баҳоламоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди