Немис сиёсатчиси: “Украина тинчликка эришиш учун баъзи ҳудудлардан вақтинча воз кечиши керак”

Дунё1 дақиқа ўқиш269
Немис сиёсатчиси: “Украина тинчликка эришиш учун баъзи ҳудудлардан вақтинча воз кечиши керак”

Фото: Google Images

Украина тинчликка эришиш учун ўз ҳудудларининг бир қисмидан вақтинчалик воз кечиши керак. Spiegel нашрининг ёзишича, бу ҳақда Германиянинг Саксония федерал ҳудуди бош вазири Михаэл Кречмер маълум қилган.

“Сулҳга эришиш учун Украина аввало маълум ҳудудларга вақтинчалик кириш имкони йўқлигини тан олиши керак бўлади”, — деди у.

“Украина ҳудудининг бир квадрат метри ҳам Россияники бўлиб қолгани йўқ... Аммо, бошқа йирик урушларда бўлгани каби, якуний қарор қабул қилиш вақти келди”, — дея қўшимча қилди Кречмер.

У яна Германия ҳукумати “Украинани нафақат қурол-яроғ билан таъминлаши, балки дипломатик ташаббусларга ҳам киришиши” ва иттифоқчилар “Путинга таъсир ўтказиб, ўт очишни тўхтатишга имкон яратиш”га ҳаракат қилиши кераклигини айтиб ўтди.

Бундан ташқари, Кречмер Германиянинг Россияга нисбатан сиёсатида бурилиш зарурлигини таъкидлади.

“Россия бизнинг қўшнимиз. Хавфли, ҳаракатларини олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган қўшни. Россияни ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан заифлаштириб, бизга таҳдид солмайдиган қилиш ғояси 19-асрдан бошланган. Ҳозирда Россияга нисбатан бундай муносабат кейинги можаролар учун пойдевор яратади”, — деди у.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?