Исроил бир муддат аввал чақириб олган ўз элчисини Aнқарага қайтаришдан бош тортмоқда. Мамлакат ташқи ишлар вазири Эли Коэн Х ижтимоий тармоғида Туркия расмийларига ултиматум қўйди.
«Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркияда ҳокимият тепасида экан, элчимиз Aнқарага қайтмайди», деди вазир.
Aввалроқ,Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроил бош вазири Бинянмин Нетаняҳуни Гитлерга қиёслаганди.
«Нетаняҳунинг ҳаракатлари Гитлернинг ҳаракатларидан фарқ қиладими? Йўқ. Қайтага, Нетаняҳу Гитлердан бадавлатроқдир. У Ғарбдан ёрдам олмоқда. Америка ҳар жиҳатдан дастаклаётир. Шу кўмак воситасида улар Ғазонинг 20 мингдан зиёд аҳолисини ўлдирди», – деди Эрдўғон.
Туркия раҳбари бор-йўғи 360 квадрат километрда яшаб келган 2,5 миллион аҳоли қирғинбарот домида қолгани, дипломатик саъй-ҳаракатларга қарамай, хунрезлик давом этаётганини афсус билан қайд этган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг