16:26 / 30.12.2023
197

Қозоғистонда ичида 32 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетди

Қозоғистонда ичида 32 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетди

Кадр: Telegram

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидан ўтувчи Карабутак—Костанай автомобиль йўлида ичида 32 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Қозоғистон ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

29 декабрь куни соат 18:50 да Карабута—Костанай автомобиль йўлида йўловчи автобуси ағдарилиб кетгани ҳақида хабар келиб тушди”, — дейилади Қозоғистон ФВВ маълумотида.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. ЙТҲга учраган автобус Екатеринбург—Чимкент йўналиши бўйича ҳаракатланаётган бўлган.

Ҳодиса жойида қутқарувчилар, полиция ходимлари ишламоқда, 32 нафар Ўзбекистон фуқароси тумандаги масжидга эвакуация қилинди”, — дейилади ФВВ хабарида.

Шунингдек, қутқарувчилар фуқароларни ноқулай об-ҳаво шароитида транспорт воситаларида ҳаракатланмасликка чақирди.

Декабрь ўрталарида Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятидаги трассада автобусда совуқда қолиб кетган 20 нафар ўзбекистонликка ёрдам берилганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё