21:23 / 08.01.2024
91

Блинкен араб давлатлари раҳбарлари билан Ғазо бошқарувини муҳокама қилмоқда

Блинкен араб давлатлари раҳбарлари билан Ғазо бошқарувини муҳокама қилмоқда

Фото:  Блинкен араб ташқи ишлар вазирлари билан Иорданиядаги йиғилишда / 2023 йил, 4 ноябрь / AP Photo

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Туркия ва араб давлатлари раҳбарлари билан Исроилнинг анклавдаги ҳарбий амалиёти якунланганидан кейин Ғазо сектори қандай бошқарилишини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда номини ошкор этмаган АҚШ расмийларига таяниб, Wall Street Journal хабар берди.

Давлат котиби Энтони Блинкен араб ва турк раҳбарлари билан уруш тугаганидан кейин Ғазо сектори қандай бошқарилишини муҳокама қилмоқда”, — дейилади хабарда.

Блинкен 9 январь куни Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан бўладиган учрашув олдидан Исроил расмийларига, жумладан, бош вазир Биньямин Нетаньяхуга Ғазо секторининг бўлажак бошқаруви бўйича минтақавий аҳамиятга эга баъзи ғояларни тақдим қилиши мумкин.

Америкалик расмийларга кўра, Саудия Арабистони ва бошқа араб давлатлари Ғазо секторини қайта қуришни қўллаб-қувватлаши мумкин, бироқ анклав Исроил томонидан босиб олинса, бундай қадамга рози бўлмайди.

Блинкен 7 январь куни Доҳада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ғазо секторидаги тинч аҳоли зарур шароитлар яратилгач, уйига қайтиши кераклигини айтганди. У Ғазодаги тинч аҳолини кўчиришга қарши эканини билдирган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё