Россияда ўзбекистонликлар бўлган машина яна ЙТҲга учради

Россияда ўзбекистонликлар бўлган машина яна ЙТҲга учради

Фото: Самара вилояти прокуратураси

Россиянинг Самара вилояти Ставропол районида 16 январь куни ўзбекистонликлар бўлган машина йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Самара вилояти прокуратураси хабар берди.

Маълум қилинишича, маҳаллий вақт билан тахминан соат 11:30 да Болшая Рязань қишлоғи яқинида М-5 Урал автомагистралининг 745-километрида иккита автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, Lada Largus ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва юк машинаси билан тўқнашган.

Россияда ўзбекистонликлар бўлган машина яна ЙТҲга учради

Фото: Самара вилояти прокуратураси

Ҳодиса жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ва қутқарув хизматлари ишламоқда. Вазиятдан хабардор манбага кўра, Largus’да етти киши бўлган. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари. Ҳодиса оқибатида уч нафари ҳалок бўлган, тўрт нафари шифохонага ётқизилган.

Россияда ўзбекистонликлар бўлган машина яна ЙТҲга учради

Фото: Самара вилояти прокуратураси

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар