Фото: Google Images
Нью-Йорк федерал суди жума куни АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ёзувчи ва шарҳловчи Элизабет Жан Керроллга туҳмат учун 83 миллион доллардан ортиқ товон тўлаши керак, деб топди.
11 миллион доллар ёзувчининг обрўсига етказилган зиён учун, 7,3 миллион доллар руҳий зарар учун ва жазо тариқасида яна 65 миллион доллар, деб ёзади NBC News.
Трампнинг ўзи ҳам ҳукм эълон қилинишини кутмай, ҳакамлар ҳайъати қарор чиқаргунча суд биносини тарк этди.
Кейинчалик у Truth Social ижтимоий тармоғида ҳакамлар ҳайъати қарорини “мутлақо кулгили” деб ҳисоблагани ва қарор устидан шикоят қилмоқчи эканини ёзган.
Керол суд биносини тарк этар экан, вазиятга изоҳ бермади. Аввалроқ у собиқ президентни таъқиб ва туҳмат учун судга бериб, 5 миллион доллар ундирган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди
Трамп Путин у билан учрашмоқчи эканини айтди (видео)
Зеленский иккинчи муддатга президентликка сайланишга қарор қилди
Дунёдаги энг қашшоқ президент саратондан даволанишга қарши чиқди
Илон Маск Британия бош вазирини лавозимидан қандай четлатишни ўрганмоқда
Саломе Зурабишвили ҳалиям ўзини Гуржистон президенти деб атамоқда
Трамп Украинанинг НАТОга қўшилиш масаласини "ёпиқ" деди
Британияликлар Афғонистонда жангга лаёқатли эркакларни қасддан ўлдиргани аниқланди