Баъзи Голливуд актёрлари нафақат фильмлардаги иштироки билан фаол, балки ўзининг серфарзандлиги билан ҳам мақтана олади. Бу актёрлар бир-икки нафар фарзанд билан чекланмаган. Уларнинг фарзандлари бутун бошли футбол жамоасини ташкил қилади. Қуйида Голливуднинг серфарзанд актёрлари ҳақида ҳикоя қиламиз.
Алек Болдуин
Фото: Cpecodetimes
Алек турмуш ўртоғи Хилария билан етти нафар фарзандни тарбиялаб келмоқда. Уларнинг тўнғичи 10 ёшли Кармен, шунингдек, 8 ёшли Рафаэл, 7 ёшли Леонардо, 5 ёшли Ромео, 3 ёшли Эдуардо, суррогат онадан туғилган 2 ёшли Лусия ва бир ёшли Илария ҳисобланади. Болдиун бу билан тўхташни режа қилмаётган бўлса керак. Қолаверса, актёрнинг Ким Бейсингер билан турмушидан 28 ёшли Айрленд исмли қизи ҳам бор.
Мел Гибсон
Фото: Noticiasaominuto
Катта оилада улғайган диндор католик Мел Гибсоннинг кўп фарзандли бўлиши ажабланарли эмас. Умумий ҳисобда актёрнинг тўққиз нафар фарзанди бор. Улардан етти нафари биринчи хотини Робин Мурдан билан турмушидан тугилган. Собиқ жуфтлик 43 ёшли Ханна, 41 ёшли эгизаклар Эдвард ва Кристиан, 38 ёшли Уилям, 36 ёшли Луис, 33 ёшли Мило ва 24 ёшли Томмининг ота-онаси ҳисобланади.
Унинг пианиночи Оксана Григорева билан бўлган муносабатидан Лусия исмли 14 ёшли қиз фарзанди бор. 2017 йилда эса Гибсонга ёзувчи Розалинд Росс яна бир фарзандни совға қилган.
Кевин Костнер
Фото: IMDb
Кевин Костнернинг оиласи ҳам анчагина катта. Унинг 13 ёшдан 40 ёшгача бўлган етти нафар фарзанди бор. Кевиннинг биринчи рафиқасидан туғилган катта фарзанди ҳозир 40 ёшда, шунингдек, собиқ жуфтликнинг яна иккита: 37 ёшли Лили ва 36 ёшли Жоу исмли фарзандлари бор.
Кевиннинг тўртинчи фарзанди Лиам ҳозир 27 ёш бўлиб, унинг онаси актриса Брижит Руни ҳисобланади. 2004 йилда актёр Кристин Баумгартнерга уйланди ва улар учта фарзанднинг ота-онаси бўлди. 2023 йилда жуфтлик кутилмаганда ажрашишга қарор қилди. Фарзандларининг васийлик ва моддий қўллаб-қувватлаш масалаларида узоқ вақт тортишди, охир-оқибат иккиси учун ҳам маъқул бўлган қарорга келди.
Эдди Mёрфи
Фото: Rte
Эдди Mёрфи 4 ёшдан 34 ёшгача бўлган ўн нафар фарзанднинг фахрли отаси. Актёрга катта фарзандини 1989 йилда севгилиси Паулетте Макнили туғиб берган. Бир йилдан сўнг Эдди иккинчи марта ота бўлади. Иккинчи фарзандининг онаси Тамара Ҳуд ҳисобланади.
Бундан ташқари, Mёрфининг ягона расмий рафиқаси Никол билан ўрталикда беш нафар фарзанди бор.
Никол билан ажрашганидан сўнг, Эддига Spice Гирлс вокалисти Мел Би қиз фарзанд туғиб беради. Кейинчалик актёрнинг оиласига яна иккита фарзанд қўшилди. Фарзандларининг бу сафарги онаси актриса Пейж Батчетдир.
Клинт Иствуд
Фото: ABC News
Ажойиб актёр, режиссёр ва ота — Клинт Иствуд саккиз нафар фарзанднинг отаси ҳисобланади. Голливуд афсонасининг фарзандлари у ҳаёти давомида муносабатда бўлган бир нечта аёллардан туғилган.
Клинтнинг катта фарзанди Лори 1954 йилда туғилган. Уни туғилиши билан асраб олувчиларга бериб юборишган. Орадан йиллар ўтиб, ҳозир 70 ёшда бўлган Лори ва унинг биологик отаси кейинроқ бўлса ҳам учрашган.
Актёрнинг иккинчи қиз фарзандини севгилиси Роксан Тунис туғиб берган. Кейинчалик актёрнинг расмий рафиқаси Мегги Жонсон бир ўғил, бир қиз фарзандни дунёга келтиради. Мегги билан ажрашгандан сўнг, Клинт ва унинг севгилиси Жаселин Ривз ҳозир 38 ёшли Скотт ва 36 ёшли Кетриннинг ота-онаси бўлади.
Голливуд афсонасининг актриса Френсис Фишер билан муносабатларидан 30 ёшли Франческа исмли қизи ва собиқ рафиқаси Дина билан турмушидан 27 ёшли Морган исмли қизи ҳам бор. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди
Трамп Путин у билан учрашмоқчи эканини айтди (видео)
Зеленский иккинчи муддатга президентликка сайланишга қарор қилди
Дунёдаги энг қашшоқ президент саратондан даволанишга қарши чиқди
Илон Маск Британия бош вазирини лавозимидан қандай четлатишни ўрганмоқда
Саломе Зурабишвили ҳалиям ўзини Гуржистон президенти деб атамоқда
Трамп Украинанинг НАТОга қўшилиш масаласини "ёпиқ" деди
Британияликлар Афғонистонда жангга лаёқатли эркакларни қасддан ўлдиргани аниқланди