Фото: Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси
Фирибгарликда айбланиб Туркияда қўлга олинган яна икки ўзбекистонлик Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Истанбулдаги бош консулхона матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда айбланиб, 2022 йилдан буён Ўзбекистон ИИВ томонидан қидирувда бўлган Фахриддин Шакарбоев (1965 йилда туғилган) ҳамда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда айбланиб, 2018 йилдан буён қидирувда бўлган Хумоюнбек Мардонов (1992 йилда туғилган) 12 январь куни Истанбулда қўлга олинган.
30 январь куни ушбу фуқаролар бош консулхона дипломатлари иштирокида Истанбул аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинди.
“Мазкур шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролар Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонасига ёки Ўзбекистон ИИВга мурожаат қилишлари сўралади”, — дейилади хабарда.
Туркияда ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари тизимли равишда давом эттирилади.
28 январь куни фирибгарликда айбланиб Туркияда қўлга олинган аёл Ўзбекистонга депортация қилинганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!
Зеленский Рамштайнда Ғарбни Украинага қўшин юборишга чақирди
Германия канцлери Украинага бериладиган 3 млрд евролик ёрдамни блоклади
Эрон генерали: “Россия Асаднинг душманлари ўрнига Суриядаги бўш саҳрони бомбардимон қилган”
Ижтимоий тармоқларда Башар Асаднинг аёли ҳақида узунқулоқ гап тарқалди
Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди
Трамп Путин у билан учрашмоқчи эканини айтди (видео)