20:09 / 04.02.2024
226

Қозоғистонда 11 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Қозоғистонда 11 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: Видеодан кадр
Қозоғистоннинг Оқмўла вилояти Екатеринбург-Олмаота трассасида 11 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Nur.kz хабар берди.

Полиция маълумотларига кўра, ҳодиса Екатеринбург-Олмаота автомобиль йўлининг 1318-километрида, Бирсуат қишлоғи яқинида содир бўлган. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Toyota Camry’нинг 29 ёшли ҳайдовчиси масофани сақлай олмагани ва тезликни белгиланган меъёрдан ошириб, олдинда кетаётган Volkswagen Polo билан тўқнашиб кетганини аниқлаган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 та автомобиль тўқнашиб кетди. 5 нафар жабрланувчи турли тан жароҳатлари билан зудликда шифохонага етказилди”, — дейилади хабарда.

1 февраль куни Жамбил вилояти Олмаота-Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг ёпиқ қисмида 26 та машина тўқнашганди. Ҳодисага ер музлаши, кўриш имконияти чекланиши, қор бўрони сабаб бўлган. 26 нафар фуқаро Б. Момишули қишлоғининг туман марказий касалхонасига ётқизилган, улардан тўрт нафари реанимацияда. Жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё