06:00 / 11.02.2024
225

Венгрия президенти Каталин Новак можаро ортидан истеъфога чиқди

Венгрия президенти Каталин Новак можаро ортидан истеъфога чиқди
Фото: REUTERS/Amr Alfiky
Венгрия президенти Каталин Новак болаларга нисбатан жинсий зўравонликни яширганликда айбланган шахснинг авф этилиши билан боғлиқ можаро ортидан истеъфога чиққанини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Новакнинг истеъфосини мамлакатдаги барча мухолиф партиялар талаб қилган эди, чунки у 2023 йил баҳорида Рим папаси ташрифидан олдин, болалар уйининг собиқ директор ўринбосарини афв этиш ҳақидаги сўровини қондирган. У ўз ўқувчиларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатларини яширишда мактаб директорига кўмаклашган, оқибатда 3 йилу 4 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Ўз мурожаатида Новак «хато қилганини» айтди. Энди Венгрия парламенти 30 кун ичида янги давлат раҳбарини сайлайди.

Каталин Новак 2022 йил март ойида президентлик фаолиятини бошлаган. У Венгрия тарихидаги биринчи президент аёл бўлди.

Венгрияда президент ваколатлари қонун билан чекланган. Уларнинг бир қисмидан фақат ҳукумат томонидан қўллаб-қувватлансагина фойдаланиш мумкин. Мамлакатда президент парламентдаги яшириш овоз бериш йўли орқали 5 йил муддатга сайланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё