Фото: Google Images
АҚШ президенти Жо Байден Алексей Навалнийнинг ўлимига муносабати билдирди. Байденнинг айтишича, ҳатто қамоқхонада ҳам Навалний ҳақиқатни айтишда давом этган.
“Россия ҳукумати ўлим сабаби бўйича ўз версиясини эълон қилади. Аммо эсда тутинг: Навалнийнинг ўлими учун Путин жавобгар”, — деди Байден.
Байден, шунингдек, америкалик сиёсатчилар учун муҳим қарор қабул қилиш ва Россияга қарши турган Украинага ёрдам беришда давом этиш вақти келганини қўшимча қилди.
2021 йилнинг ёзида Жо Байден Владимир Путин билан учрашганди. Шундан сўнг у журналистлар билан учрашувда: “Мен Путинга бунинг оқибатлари Россия учун ҳалокатли бўлиши мумкинлигини айтдим”, — деганди. Ўшанда гап Навалнийнинг қамоқхонада ўлиши мумкинлиги ҳақида борган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади
Трампга Гренландия нима учун керак?