Фото: Google Images
Туркиядаги зилзила пайтида қулаган уйлардан бирининг пудратчиси Муслим Демирер 18 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Аввалига суд бир овоздан уни 21 йил-у 9 ойга озодликдан маҳрум қилганди. Бироқ судланувчининг ўғли уй қулаб тушиши оқибатида вафот этгани сабабли муддат қисқартирилди.
Бу 2022 йил февралидаги кучли зилзила пайтида биноларнинг вайрон бўлиши билан боғлиқ суд жараёнларида чиқарилган биринчи қарордир.
Жабрланганлар вакиллари Муслим Демирерга максимал жазо берилишини талаб қилди, деб хабар беради Anadolu. Шанлиурфада уйнинг қулаши оқибатида 34 киши ҳалок бўлганди. Бино қурилишига масъул бўлганлардан 3 нафари зилзиладан олдин вафот этган.
6 февраль куни 7,8 ва 7,5 магнитудали зилзилалар мамлакат жануби-шарқида тўққиз соатлик фарқ билан содир бўлди. Оқибатда 53 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, баъзи шаҳарлар бутунлай вайрон бўлди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўтган йили биноларнинг вайрон бўлиши билан боғлиқ ишларда 1,3 мингдан ортиқ одам маҳкамага тортилганини маълум қилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?