Фото: pxhere.com
Америкалик астрономлар Қуёш тизимидаги «Х сайёра» номи билан аталган тўққизинчи сайёрани кашф этишга яқин турибди. Бу ҳақда LiveScience маълумотларига таяниб, АиФ хабар берди.
Олимлар сайёра мавжудлиги ҳақидаги тахминларини Койпер камаридаги жисмларнинг ғалати қийшиқ орбиталари билан боғлашмоқда, буни Ердан етти баробар катта бўлган сайёранинг тортишиш кучи билан изоҳлаш мумкин.
Шу муносабат билан, Қуёшдан тахминан 500-600 астрономик бирлик узоқликда жойлашган Х сайёраси Қуёш тизимида бешинчи йирик сайёра бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Астрономлар Ҳавайидаги Pan-STARRS обсерваториясида сайёра жойлашган бўлиши мумкин бўлган ҳудуднинг 78 фоизини ўрганиб чиққан. Қолган қисмини ушбу обсерваторияда ўрганишнинг техник имконияти йўқ. Қайд этилишича, сирли сайёра бир неча йил ичида кашф этилиши мумкин.
Бугунги кунда Қуёш тизими саккизта сайёрани ўз ичига олади - Меркурий, Венера, Ер, Марс, Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептун. 1930 йилда кашф этилган тўққизинчи сайёра ҳисобланган Плутон 2006 йилда бу мақомини йўқотди. Бу космик жисм митти сайёра сифатида тан олинди ва Койпер камарининг энг катта объекти ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди