Фото: Anadolu
12 март куни Туркия хавфсизлик кучлари мамлакат марказий вилоятларида рейд ўтказиб, ИШИД террорчилигига тайёргарлик кўришда гумонланган уч нафар шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.
Маҳаллий губернаторлик баёнотида айтилишича, гумондорлар Чорум вилоятида ИШИД террорчилик гуруҳига қарши операция доирасида қўлга олинган. Ҳибсга олинганлардан икки нафари Интерпол томонидан қизил даражадаги билдиришнома билан қидирувга берилгани аниқланган.
ИШИД ҳаракати 2013 йилда Туркияда террорчи ташкилот деб тан олинган. Ушбу ташкилот билан ҳар қандай алоқа учун Туркияда қамоқ жазоси жорий этилган.
2013 йилдан бери Туркияда ИШИД террорчи гуруҳи томонидан бир неча бор қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилган. 10 та худкушлик ҳужуми ва 7 та бомбали терактда жами 300 дан ортиқ турк фуқароси ҳалок бўлган. Юзлаб одамлар яраланган.
Сўнгги террористик таҳдидларга қарши туриш учун Туркия мамлакат ичкарисида ва хорижда аксилтеррор амалиётларини бошлагани хабар қилинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди