Фото: IHA
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг кортежи йўл-транспорт ҳодисасига учради, президентни қўриқловчи полициячи ҳодиса туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эрдўғоннинг ўзи маълум қилди.
“Ширнакдаги митингимиздан кейин содир бўлган автоҳалокат натижасида полициячи Фират Дере бугун ҳалок бўлгани юзасидан ҳамдардлик билдираман”, — деди Туркия раҳбари Мардин шаҳридаги митингда.
Шунингдек, у жароҳат олган бошқа ходимларга ҳам тезроқ соғайиб кетишларини тилади.
Туркия жануби-шарқидаги Ширнак вилоятида Эрдўғоннинг кортежи автоҳалокатга учраган. IHA агентлиги маълумотларига кўра, бир полициячи ҳалок бўлган, яна уч нафари яраланган, улардан икки нафари полиция ходимлари ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди