22:46 / 24.03.2024
710

“Путин — ёлғончи”: Украина ташқи ишлар вазири теракт юзасидан баёнот берди

“Путин — ёлғончи”: Украина ташқи ишлар вазири теракт юзасидан баёнот берди
Фото: EPA
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Россия президенти Владимир Путиннинг Crocus City Hallъдаги терактни Украина билан боғлашга уринишларига жавоб қайтарди.

Кулеба Россия президенти қандайдир йўл билан Украина ёки бошқа Ғарб давлатларини терактга алоқадор қилишга “астойдил ҳаракат қилаётгани”, аммо бу ҳақда ҳеч қандай далил йўқлигини таъкидлади.

Путин 1999 йилда турар-жой бинолари портлатилиши, 2000 йилда “Курск” сув ости кемаси ҳалокати, 2004 йилда Беслан мактаби қамал қилиниши, 2006 йилда Политковский, 2009 йилда Магницкий, 2015 йилда Немцовнинг ва Қримни оккупация қилган россиялик ҳарбийларни танқид қилганлар ўлдирилиши, MH17 самолётининг уриб туширилиши ва Украинага бостириб кириш режалари ҳақида ёлғон гапирган. Булар жуда узун рўйхатдаги бир нечта мисоллар, холос. Путин патологик ёлғончи”, — деб ёзди Кулеба Х ижтимоий тармоғида.

Вазир Путин ва унинг шериклари алдашига йўл қўймасликка чақирди.

Уларнинг ягона мақсади Украинага қарши олиб бораётган бемаъни жиноий урушда кўпроқ русларни ҳалок бўлишга ундаш ва бошқа халқларга, нафақат украиналикларга, балки бутун Ғарбга нисбатан нафратни янада кучайтиришдир”, — дея хулоса қилди Украина ташқи ишлар вазири.

Crocus City Hall даги теракт 22 март куни кечқурун содир бўлди. Бир неча қуролланган киши концерт зали биносига бостириб кириб, оломонни отиб ташлаган, кейин эса бинони ёқиб юборган. Теракт оқибатида 137 киши ҳалок бўлди, 154 киши яраланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Путин — ёлғончи”: Украина ташқи ишлар вазири теракт юзасидан баёнот берди