Венгрияда йирик можаро: Орбан коррупцияда, мухолифатчи оилавий зўравонликда айбланмоқда

Дунё1 дақиқа ўқиш384
Венгрияда йирик можаро: Орбан коррупцияда, мухолифатчи оилавий зўравонликда айбланмоқда
Петер Мадяр. Фото: hotnews.ro
26 март сешанба куни венгриялик мухолифатчи Петер Мадяр собиқ адлия вазири Юдит Варга овози туширилган ёзувни очиқлади, унда мулозим мамлакатдаги коррупцияни яшириш учун тил бириктирганини тасдиқлаган. Аудиофайл Будапешт прокуратурасига топширилган.

Аудиоёзувда қайд этилишича, ҳукумат аъзолари прокурорлар орқали суд баённомаларидан коррупцион бизнес операцияларда ўзларининг иштироки тўғрисидаги далилларни йўқ қилишган, деб ёзади Associated Press.

Бироқ, собиқ адлия вазири Юдит Варга коррупцияни яшириш фактини рад этмоқда. У Facebook ижтимоий тармоғида бу баёнотни ўша пайтда турмуш ўртоғи бўлган Петер Мадяр талабига кўра айтганини таъкидлаган. У собиқ эрини оилавий зўравонлик ва манипуляция қилишда айблаган.

«Мен тезроқ ундан қутилиш учун у эшитишни истаган нарсани сўзлашга мажбур бўлганман. Бундай вазиятда ҳар қандай қўрқув остида инсон ўзи истамаган нарсаларни гапиришга мажбур бўлади», — деб ёзган Варга.
Венгрияда йирик можаро: Орбан коррупцияда, мухолифатчи оилавий зўравонликда айбланмоқда
Юдит Варга. Фото: mandiner.hu
Кейинроқ Петер Мадяр ўзининг собиқ рафиқасининг айбловларини рад этган.

Қайд этиб ўтиш керакки, мухолифатчи феврал ойида YouTube’даги Partizan каналига интервю берганидан сўнг машҳур бўлиб кетган. Ўшанда у Орбан ҳукумати мухолифатдагиларга нисбатан информацион туҳмат кампанияларидан фойдаланаётганини гапириб берган эди. Яқинда Петер Мадяр амалдаги ҳукуматга рақобатчи бўлувчи ўз партиясини тузишни эълон қилди.

Юдит Варга Венгрия адлия вазири бўлиб ишлаган, бироқ давлат меҳрибонлик уйида болалар устидан зўаровонликни яширган инсоннинг афв қилиниши ортидан истеъфога чиқишга мажбур бўлган эди.
Венгрияда йирик можаро: Орбан коррупцияда, мухолифатчи оилавий зўравонликда айбланмоқда
Каталин Новак. Фото: magyarnemzet.hu
Бу инсонни амнистия қилишни собиқ президент Каталин Новак ҳам имзолаган. У ҳам истеъфога чиқишга мажбур бўлган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    Мексикада 26 ёшли футболчи учрашув пайтида майдондаги қуролли ҳужумда ҳалок бўлди
  2. Спорт
    Ла Лигада ноябрь ойининг энг яхши мураббийи совринига даъвогарлар эълон қилинди
  3. Спорт
    Фабио Каннаваро Абдуқодир Ҳусановни сайқалланиши керак бўлган олмосга қиёслади
  4. Дунё
    Ҳиндистонда маймунлар Тожмаҳалнинг учта дарвозасини эгаллаб, сайёҳларга ҳужум қилмоқда
  5. Техно
    Хитойда намойиш этилган янги IRON гуманоид роботи жамоатчиликни ҳайратга солди
  6. Жамият
    Ер юзидаги энг совуқ синфхона: Жавоҳирбек Азизов нега Антарктида яхшироқ раҳбарларни тарбиялай олади, деб ҳисоблайди
  7. Дунё
    Венгрияда миллиардерларга қарши махсус ҳашамат солиғи жорий этилди
  8. Дунё
    Трамп Путиннинг Майамидаги G20 саммитига келиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди
  9. Дунё
    Google СИ Путиннинг 2036 йилгача бўлган режаларини баҳолади
  10. Техно
    Хитой меҳмонхоналарида инсонсимон кир ювиш роботлари тунги сменада иш бошлади (видео)