Фото: Anadolu Agency
Туркия 1967 йил чегаралари ичида ва пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган мустақил Фаластин давлатининг ташкил этилишига интилади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулдаги митингда айтиб ўтди.
«Фаластинликлар озодликка эришмагунча, Исроил босиб олинган ерларни қайтариб бермагунча ва пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган мустақил давлат яратилмагунча биз тўхтамаймиз», деди Туркия раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Анқара БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюциясини бажариш учун Исроилга халқаро босимни кучайтириш бўйича жадал ҳаракат қилмоқда.
«Туркия давлати худди Сурия, Сомали ва Қорабоғда бўлгани каби Ғазода ҳам имтиҳондан муваффақиятли ўтади», деб таъкидлади давлат раҳбари. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Таниқли блогер TikTokни сотиб олмоқчи(ми?)
Россия суди Googleʼни 8 млрд рубл жаримага тортди
Жанубий Корея президенти ҳибсга олинди
Генерал Кирилловга суиқасд иши бўйича янги айбланувчилар пайдо бўлди
АҚШнинг Хитой компаниялари ҳақидаги баёноти
Илон Маск Оқ уйга Трамп билан биргаликда кўчиб ўтишни режалаштирмоқда