Дубай Марина ҳудудида дунёдаги энг баланд турар жой биноси – Six Sense Residences мажмуаси қурилади. Бу ҳақда Тime Out Dubai хабар берди.
Осмонўпар бинонинг баландлиги 122 қават бўлиши ва 2028 йилгача қуриб битказилиши кутилмоқда. Лойиҳа Тhе Palm Jumeirah’да Six Sense меҳмонхонаси очилишидан кейин эълон қилинган.
Қурилиш Дубайдаги Select Group компанияси билан биргаликда амалга оширилади: лойиҳа доирасида қуриладиган 251 та турар жой Дубайда тақдим этилган турар жой биноларидан сезиларли фарқ қилади.
Лойиҳа соғлом турмуш тарзи ва инсон фаровонлигига йўналтирилган бўлиб, бу архитектура ва барча интерер деталларида намоён бўлади.
"Мисол учун, турар жой эгалари сенсорли тренинг ускуналари ва соғломлаштириш шкафини ўз ичига олган Sleep With Six Sense номли ётоқхоналарга буюртма бериши мумкин", — дейилади хабарда.
Қулайликлар қаторидан узоқ умр кўриш маркази, спорт зали, криётерапия хоналари, кристалл товушлари ёрдамида даволаш хонаси ва гидротерапия муолажалари билан жиҳозланган курорт мавжуд. Кузатув майдончасида, 109-қаватда 25 метрли бассейн ўрнатилади. Мажмуада оммавий дам олиш, ўйин хонаси ва кинотеатр бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия суди Googleʼни 8 млрд рубл жаримага тортди
Жанубий Корея президенти ҳибсга олинди
Генерал Кирилловга суиқасд иши бўйича янги айбланувчилар пайдо бўлди
АҚШнинг Хитой компаниялари ҳақидаги баёноти
Илон Маск Оқ уйга Трамп билан биргаликда кўчиб ўтишни режалаштирмоқда
Трамп иши бўйича махсус прокурор ҳисоботи: «Агар сайланмаса, айбдор деб топиларди»