11:08 / 05.04.2024
1 338

Нетаньяху Эроннинг зарба бериш таҳдидига жавоб қайтарди

Нетаньяху Эроннинг зарба бериш таҳдидига жавоб қайтарди
Коллаж: WSJ
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху яҳудий армияси Дамашқдаги Эрон консуллигига қилган ҳужуми учун Эрон жавоб зарбаси қайтаришига муносабат билдирди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Нетаньяхунинг тегишли муносабатига кўра, Исроил ўз хавфсизлиги учун ҳар қандай ҳужумга жавоб беради.

"Эрон йиллар давомида бизга қарши бевосита ва ўз эмиссарлари орқали ишлади, шунинг учун ҳам Исроил Эрон ҳамда унинг эмиссарларига қарши мудофаа ва ҳужумда фаолият юритди. Ўзимизни қандай ҳимоя қилишни биламиз. Биз оддий тамойил асосида иш тутамиз – бизга зарар етказган ёки шундай қилишни режалаштирган ҳар кимга зарар етказамиз", — деди у ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси мажлиси аввалида.

Аl Mayadeen нашрига кўра, Эрон Исроилдаги стратегик нуқталарга ўз базаларидан дронлар ва ракеталар “ёмғири” билан биргаликда ҳужум уюштиришни режалаштирмоқда.

The Times of Israel газетасининг ёзишича, Исроил мудофаа кучлари Эроннинг Суриядаги миссиясига берилган зарба учун жавоб қайтарилишидан хавфсираб, захирадаги ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларини чақирган.

Исроилнинг Эрон консуллигига ҳужуми

1 апрель куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Дамашқдаги Эрон консуллигига зарба берди. Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён мазкур ҳужум муносабати билан Америка жавобгарликка тортилиши кераклигини айтди.

Фото: Тhe Syrian Observer
Ҳужум оқибатида 11 киши, жумладан, 2016 йилгача Ливан ва Суриядаги “Қудс” элита кучларига раҳбарлик қилган Эрон ҳарбий маслаҳатчиси генерал Муҳаммад Ризо Зоҳидий, унинг ўринбосари генерал Муҳаммад Ҳоди Ҳожи Раҳимий ва яна беш эронлик зобит ҳам ҳалок бўлди. Шунингдек, уч нафар Сурия ва бир нафари Ливан фуқароси вафот этди. Эроннинг БМТ миссияси зарбани теракт деб баҳолади.

Ўзбекистон Исроил ҳужумини қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бир неча инсонларнинг қурбон бўлиши ва Эроннинг Дамашқ (Сурия) шаҳридаги дипломатик миссияси ҳудудида вайронагарчиликларга олиб келган Эрон консуллиги биносига уюштирилган ҳаво ҳужумини кескин қоралади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нетаньяху Эроннинг зарба бериш таҳдидига жавоб қайтарди