Эрон, Исроил ва АҚШ ҳарбийларини жанговар шай ҳолатга келтирди

Дунё2 дақиқа ўқиш482
Эрон, Исроил ва АҚШ ҳарбийларини жанговар шай ҳолатга келтирди
Фото: Getty Images
Эрон, Исроил ва АҚШ ўз қуролли кучларини (охирги ҳолатда гап Яқин Шарқдаги қўшинлар ҳақида кетмоқда) жанговар шай ҳолатга келтирди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Тҳе New York Times хабар берди.

АҚШ 1 апрель куни Исроилнинг Damasҳқдаги Эрон консуллигига уюштирган ҳужуми учун Эрон томонидан эҳтимолий жавоб зарбасига тайёрланмоқда. Исроил ҳам қуролли кучларини шай ҳолатга келтирган. NYTга исроиллик манбанинг тушунтиришича, жанговар қисмларда таътиллар бекор қилинган, баъзи захирадагилар ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига чақирилган ва GPS сигнали блокланган.

Эрондаги манбалар ҳам мамлакат қўшинлари тўлиқ шай ҳолатга келганини, чунки Теҳрон Damasҳқдаги консулликка ҳужумга жавоб бериш ниятида эканини хабар қилмоқда. АҚШ администрациясидаги манбанинг CNN телеканалига айтишича, АҚШ ва Исроил Эроннинг жавоб зарбасини “муқаррар” деб ҳисоблайди. Унда Исроил ва АҚШ объектлари нишонга олиниши кутилмоқда.

CBS телеканали Америка разведкаси қўлга киритган маълумотларга таяниб, Теҳрон дронлар ва қанотли ракеталардан фойдаланмоқчилигини хабар қилди. Ҳужумнинг эҳтимолий вақти ва нишони номаълум, аммо разведка маълумотларига кўра, Эрон ҳарбийлари “пропорсионал жавоб”, яъни Исроил дипломатик объектига зарба бериши мумкин. Эрон таҳдидлари туфайли Исроил қатор давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятини қисман тўхтатган.

Исроил мудофаа вазири Йоав Галант 7 апрель куни “оператив вазиятни баҳолаш” бўйича йиғилиш ўтказди. Унда Исроил мудофаа кучлари оператив бошқармаси бошлиғи ва разведка бошқармаси бошлиғи иштирок этди. Исроил Эроннинг ҳар қандай сценарийсига жавоб беришга тайёрлигини эълон қилди.

Исроилнинг Damasҳқдаги Эрон консуллигига ҳужуми

1 апрель куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Damasҳқдаги Эрон консуллигига зарба берди. Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён мазкур ҳужум муносабати билан Америка жавобгарликка тортилиши кераклигини айтди.

Ҳужум оқибатида 11 киши, жумладан, 2016 йилгача Ливан ва Суриядаги “Қудс” элита кучларига раҳбарлик қилган Эрон ҳарбий маслаҳатчиси генерал Муҳаммад Ризо Зоҳидий, унинг ўринбосари генерал Муҳаммад Ҳоди Ҳожи Раҳимий ва яна беш эронлик зобит ҳам ҳалок бўлди. Шунингдек, уч нафар Сурия ва бир нафари Ливан фуқароси вафот этди. Эроннинг БМТ миссияси зарбани теракт деб баҳолади.

Ўзбекистон Исроил ҳужумини қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бир неча инсонларнинг қурбон бўлиши ва Эроннинг Damasҳқ (Сурия) шаҳридаги дипломатик миссияси ҳудудида вайронагарчиликларга олиб келган Эрон консуллиги биносига уюштирилган ҳаво ҳужумини кескин қоралади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Энди Крус Артур Субханқуловни мағлуб этиб, енгил вазнда IBF жаҳон чемпионига айланди
  2. Дунё
    Ҳиндистонлик депутат қизининг тўйига 400 минг меҳмон чақириб, катта шов-шув кўрсатди
  3. Техно
    iPhone 17 Pro ва Pro Max моделларининг янги нархлари
  4. Спорт
    «Нефтчи» бугун Ўзбекистон чемпионига айланиши мумкин
  5. Дунё
    Илон Маскнинг соф бойлиги бир суткада 39 млрд долларга ошиб, 863 млрд долларга етди
  6. Спорт
    Жаҳон кубоги. Феруза Казакова япониялик рақибасини нокдаунга тушириб, ғалаба қозонди
  7. Дунё
    Telegram iPhone эгаларини жиддий хакерлик ҳужуми хавфидан огоҳлантирди
  8. Спорт
    Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида пешқадамлар сафида бормоқда
  9. Спорт
    «АҚШга фақат жанг қилиш учун бораман»: Ислам Махачев АҚШда яшаш нияти йўқлигини айтди
  10. Спорт
    «Иккимиз ҳам кучли рақиблармиз»: Гукеш Синдаровга қарши баҳсдаги босим ҳақида гапирди