
Фото: ТАСС
Туркияда бўлиб турган ўзбекистонлик йигит тўппонча билан ўртоғини отиб қўйган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар бермоқда.
Айтилишича, 9 апрель куни Истанбул вилояти Фотиҳ туманида вақтинчалик ишлаш учун келган икки нафар Ўзбекистон фуқаролари Instagram тармоғига тўппонча билан видео олиб жойламоқчи бўлган. 22 ёшли С.Геббаров хонадоши ва ўртоғи У.Раҳматиллоев томонидан отиб қўйилган.
С.Геббаров бош қисмига отилган ўқ натижасида ўша ерда вафот этган. У.Раҳматиллоев эса маҳаллий полиция томонидан ушланган. У.Раҳматиллоевнинг кўрсатмасига кўра, икки ўртоқ арафа куни биргаликда ифтор қилиб, гаплашиб ўтирган. С.Геббаров тўппонча билан видео олмоқчи бўлган. У.Раҳматиллоев тўппончани ўқсиз деб ўйлаб билмасдан отиб қўйган.
Консулликка кўра, ҳозирда ҳалок бўлган йигитнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш бўйича ишлар олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар