12:26 / 15.04.2024
339

Исроил Эрон ҳужумини қайтаришга неча пул сарфлади?

Исроил Эрон ҳужумини қайтаришга неча пул сарфлади?
Фото: Reuters
Исроил армияси бош штабининг собиқ молиявий маслаҳатчиси, захирадаги бригада генерали Рам Амина Эроннинг 14 апрелга ўтар кечаси амалга оширган ҳужумини қайтариш мамлакатга тахминан 4-5 миллиард шекелга (1-1,3 миллиард доллар) тушганини айтди. Бу ҳақда Ynet хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, битта баллистик ракетани йўқ қилиш тахминан 3,5 миллион долларга баҳоланмоқда.

"Arrow тизими томонидан ҳар бир баллистик ракетани уриб тушириш 3,5 миллион долларга, қанотли ракеталар учун эса 1 миллион долларга боради. Дронларни уриб тушириш учун самолётларга қўшимча харажатлар сарфланади. Ҳаммаси бўлиб тахминан 4-5 миллиард шекел (1,3 миллиард доллар)", — деди Рам Аминаҳ.

Исроил армияси матбуот котиби Даниэль Ҳагарининг айтишича, Эрон Исроилга 170 та дрон, 30 та қанотли ракета ва 120 дан ортиқ баллистик ракета учирган. Унинг сўзларига кўра, Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими нишонларнинг 99 фоизини тутиб олган.

Эроннинг Исроилга ҳужуми ва сабаб

14 апрель куни Эрон тунда 300 дан ортиқ дрон, қанотли ракеталар ва баллистик ракеталар билан Исроилга ҳужум қилди. Бунга Исроилнинг Дамашқдаги Эрон консуллигига 1 апрель куни берган авиазарбаси сабаб бўлди. Ҳужум оқибатида 11 киши, жумладан, 2016 йилгача Ливан ва Суриядаги “Қудс” элита кучларига раҳбарлик қилган Эрон ҳарбий маслаҳатчиси генерал Муҳаммад Ризо Зоҳидий, унинг ўринбосари генерал Муҳаммад Ҳоди ҳожи Раҳимий ва яна беш эронлик зобит ҳам ҳалок бўлганди. Шунингдек, уч нафар Сурия ва бир нафар Ливан фуқароси вафот этган.

Ҳолат юзасидан АҚШ разведкаси Исроилни Эрон томонидан қасос ҳужуми бўлишидан огоҳлантирди, Байден Исроилни доим қўллаб-қувватлашини билдириб, Эронни ҳужум қилмасликка чақирди. Бунга жавобан Эрон агар америкалик ҳарбийлар Исроил томонда уларга қарши жанг қилса, нишонга олинишларидан огоҳлантирди. Ўз навбатида, АҚШ ҳарбийлари ҳафта охирида Эрон ва Ямандан Исроилга учирилган 80 дан ортиқ дронни уриб туширди. Улар орасида камида олти баллистик ракета ҳам бўлгани маълум қилинди.

Исроил армийсининг даъво қилишича, 14 апрель куни мамлакатга яқинлашаётган ракета ва дронларнинг 99 фоизи Arrow узоқ масофали ракетага қарши мудофаа тизими ва қирувчи самолётлар томонидан йўқ қилинган. Эрон ҳарбий штаб-квартираси ҳужумни “муваффақиятлироқ” деб атади ва жавоб ҳужуми бўлган тақдирда “каттароқ куч билан” зарба беришга ваъда берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил Эрон ҳужумини қайтаришга неча пул сарфлади?