Фото: Politico
Исроил мудофаа вазири Йоав Галант америкалик ҳамкасби Ллойд Остин билан телефон суҳбатида яҳудий давлати расмийларининг Эрон ҳужумига жавоб беришдан бошқа чораси йўқлигини айтди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Axios хабар берди.
Маълум қилинишича, Йоав Галант ўз ҳамкасбига Исроил ҳудудига учирилган баллистик ракеталарга жавоб бермасдан туролмаслигини айтган. Шунингдек, у яҳудий давлати Исроил Суриядаги нишонларга ҳар сафар зарба берганида Эрон тўғридан тўғри ҳужум билан жавоб қайтарадиган вазиятга рози эмаслигини таъкидлаган.
Ўз навбатида, Остин вазиятни янада кескинлаштирмаслик учун барча имкониятларни ишга солиш зарурлигини айтган. 13 апрель куни АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан телефон суҳбатида яҳудий давлатининг Эрон зарбаси билан боғлиқ жавоб чораларини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилганди.
Эроннинг Исроилга ҳужуми ва сабаб
14 апрель куни Эрон тунда 300 дан ортиқ дрон, қанотли ва баллистик ракеталар билан Исроилга ҳужум қилди. Бунга Исроилнинг Дамашқдаги Эрон консуллигига 1 апрель куни берган авиазарбаси сабаб бўлди. Ҳужум оқибатида 11 киши, жумладан, 2016 йилгача Ливан ва Суриядаги “Қудс” элита кучларига раҳбарлик қилган Эрон ҳарбий маслаҳатчиси генерал Муҳаммад Ризо Зоҳидий, унинг ўринбосари генерал Муҳаммад Ҳоди Ҳожи Раҳимий вафот этган.
Ҳолат юзасидан АҚШ разведкаси Исроилни Эрон томонидан қасос ҳужуми бўлишидан огоҳлантирган, Байден Исроилни доим қўллаб-қувватлашини билдириб, Эронни ҳужум қилмасликка чақирган. Бунга жавобан Эрон агар америкалик ҳарбийлар Исроил томонда уларга қарши жанг қилса, нишонга олинишларидан огоҳлантирган. Ўз навбатида, АҚШ ҳарбийлари ҳафта охирида Эрон ва Ямандан Исроилга учирилган 80 дан ортиқ дронни уриб туширган. Улар орасида камида олти баллистик ракета ҳам бўлган.
Исроил армиясининг даъво қилишича, 14 апрель куни мамлакатга яқинлашаётган ракета ва дронларнинг 99 фоизи Arrow узоқ масофали ракетага қарши мудофаа тизими ва қирувчи самолётлар томонидан йўқ қилинган. Эрон ҳарбий штаб-квартираси ҳужумни “муваффақиятлироқ” деб атаган ва жавоб ҳужуми бўлган тақдирда “каттароқ куч билан” зарба беришни ваъда қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди
Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди
Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди
Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди
Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди
Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди?
Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди