16:25 / 16.04.2024
189

Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг”

Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг”
Фото: AFP
Туркия вице-президенти Жевдет Йилмаз Туркия Ғазодаги кескинликни тезда пасайтириб, инсониятга қарши жиноятлар ва содир бўлаётган гуманитар инқирозга эътибор қаратишга умид қилаётганини маълум қилди.

"Биз ўт очишни тўхтатишга эришиш, Фаластин халқига инсонпарварлик ёрдамининг узлуксиз етказилишини таъминлаш ва икки давлат ўртасида доимий тинчлик ўрнатишга қаратилган сиёсий жараённи бошлаш учун барча саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз", — деди вице-президент Х ижтимоий тармоғида.

Йилмаз Исроилни сўзсиз қўллаб-қувватлаганлар минтақадаги можаронинг кучайишига ҳисса қўшиб, Нетаньяхунинг жиноятларига шерик бўлаётганини таъкидлаган.

У халқаро ҳамжамиятга қонун устуворлигини таъминлаш, адолатни қўллаб-қувватлаш ва Исроил ҳужумларини тўхтатиш учун мурожаатини янгилаган.

"Урушда ғолиблар йўқ, адолатли дунёда фақат мағлубиятга учраганлар бор", — дея таъкидлаган вице-президент.

Манбаларга кўра, Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан америкалик ҳамкасби Энтони Блинкен билан телефон суҳбати чоғида Исроил—Эрон муаммосининг ўзаги Ғазодаги можаро эканлигини эслатган. Туркия дипломатияси раҳбари инқирознинг янада кучайишига йўл қўймаслик учун ўт очишни тўхтатиш зарурлигини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг”