Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри, Олатау туман суди 2023 йил декабрида автобуснинг аёл ҳайдовчисига ҳужум қилиб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчини 8 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Vlast хабар берди.
Айбланувчи Дархан Ахметжанов Қозоғистон Жиноят кодексининг 293-моддаси 1-қисми «Безорилик» ва 351-моддаси 3-қисми «Эҳтиётсизлик оқибатида одамларнинг ўлимига сабаб бўлган транспорт воситаларининг хавфсиз ишлашини таъминлаш қоидаларини бузиш» моддалари бўйича айбдор деб топилди.
Ахметжанов 2023 йил 22 декабр куни Олмаота шаҳридаги 47-сонли автобус йўналишида аёл ҳайдовчини урган, оқибатда у ҳушини йўқотган, автобус эса бекатдаги одамларни босиб кетган эди. Фожиада уч киши ҳалок бўлиб, яна тўрт киши жароҳат олди.
Судланувчи қамоқ муддатидан ташқари, жабрланувчилардан бирининг бевасига 6,3 миллион тенге (14 минг доллар) моддий зарар ҳамда маънавий зарар учун 5 миллион тенге (11 минг доллар) тўлаши керак бўлади. Етим қолган Ерасил Байдуалиевга (унинг онаси ва отаси бахтсиз ҳодисада вафот этган) 10 миллион тенге (22 минг доллар) тўлайди.
Суд жабрланувчилар оила аъзоларининг автобус аёл ҳайдовчисига нисбатан даъволарини кўриб чиқмасдан қолдирди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Марьям Тиллаева келажагини Ўзбекистонда кўрмаслиги ҳақида сўзлаб берди