date
views 91

Исроил ҳужумлари оқибатида 360 мингга яқин ғазолик Рафаҳни тарк этди

Исроил ҳужумлари оқибатида 360 мингга яқин ғазолик Рафаҳни тарк этди
Фото: Getty Images
Исроилнинг фаол ҳужумлари оқибатида шу пайтга қадар Ғазо жанубидаги Рафаҳ ҳудудини 360 мингга яқин фаластинлик тарк этган. Бу ҳақда БМТнинг Яқин Шарққа ёрдам кўрсатиш агентлиги маълумотларига асосланиб, CNN нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Исроил ҳукуматининг режалаштирилган эвакуация режаси эълон қилиниши ортидан бошланган мажбурий кўчириш аҳолининг доимий кўчишига олиб келмоқда. Бир неча кун олдин қочқинлар яшаб турган лагерлар ҳозирда бутунлай бўшаб қолган.

БМТ маълумотларига кўра, биргина 12 май кунининг ўзида камида 60 минг одам Рафаҳдан қочиб кетган. Аҳоли кўчишлари давомида ҳалок бўлаётган фуқаролар ҳақида маълумотлар келиб тушаётгани айтилган.

Айни пайтда Ғазо шимолидаги бомбардимонлар ва эвакуация тўғрисидаги буйруқлар минглаб оилаларни кўчишга мажбурламоқда, аҳоли орасида қўрқув келтириб чиқармоқда. Ўт очиш тўхтатилмас экан бу ерларда хавфсизлик бўлмайди”, — дейилади БМТнинг Яқин Шарқ қочқинларига ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) хабарида.

АҚШ расмийлари Исроилнинг Рафаҳга бостириб киришига қарши қаттиқ огоҳлантиришларни такрорлаб, қуруқликдан ҳужум тинч аҳоли орасида қурбонлар сони кескин кўпайишига олиб келиши мумкинлигини маълум қилган. Шунга қарамай Исроил операцияни давом эттирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил ҳужумлари оқибатида 360 мингга яқин ғазолик Рафаҳни тарк этди
-->