БМТ: Исроил ҳужумлари оқибатида 800 мингга яқин фаластинлик Рафаҳни тарк этди

Дунё1 дақиқа ўқиш123
БМТ: Исроил ҳужумлари оқибатида 800 мингга яқин фаластинлик Рафаҳни тарк этди
Фото: Anadolu
Исроил Рафаҳда ҲАМАСнинг қолган батальонларига қарши ҳужум бошлаганидан бери 800 мингга яқин фаластинлик Рафаҳни тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) бош комиссари Филипп Лаззарини маълум қилди.

Лазаринига кўра, уйларини ташлаб кетаётган фаластинликлар ҳимоясиз қолмоқда ва Исроилнинг фаластинликлар Ғазодаги хавфсиз ҳудудларга кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги даъволари ёлғон.

"Ғазода хавфсиз ҳудудлар йўқ. Ҳеч бир жой хавфсиз эмас. Ҳеч ким хавфсиз эмас", — деб ёзади UNRWA раҳбари.

Лазарини, шунингдек, фаластинликлар қочаётган ҳудудларда фавқулодда гуманитар ёрдам кўрсатиш учун ҳатто “минимал шароитлар” йўқлигини қўшимча қилган. Ғазога олиб борадиган асосий ўтиш жойлари жанглар туфайли ёпиқ ёки хавфли бўлиб қолмоқда. UNRWA раҳбарининг сўзларига кўра, 6 майдан буён гуманитар ёрдам олиб кетаётган бор-йўғи 33 та юк машинаси йўлнинг жанубий қисмига етиб борган. У Ғазода ўт очишни тўхтатиш зарурлигини, вазиятнинг янада кучайиши тинч аҳоли ўртасида кўпроқ тартибсизликка олиб келишини таъкидлаган.

AFP нашри 18 май куни Ғазода фаол ҳарбий ҳаракатлар қайта бошлангани ҳақида хабар берди. Унга кўра, жанубдаги Рафаҳда ҳам, шимолий минтақада ҳам жанглар кетмоқда. Секторнинг жануби-шарқида сўнгги 24 соат ичида ўқ овозлари ва граната портлашлари қайта-қайта эшитилган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Одил Аҳмедов бугун 39 ёшни қарши олди
  2. Иқтисодиёт
    Расман: фуқаролар чет элда ишлаб топган барча даромадларини декларация қилишлари шарт
  3. Спорт
    Жаҳон тожи учун: Синдаров қора доналарда Гукеш билан 2-партияда ҳам дуранг ўйнади
  4. Спорт
    Сабах ФК — Барселона: таркиблар ва жонли матн
  5. Спорт
    Жавоҳир Синдоров ва Гукеш: иккинчи партияда ҳам дуранг қайд этилди
  6. Спорт
    «Барселона»нинг Бокудаги ўйинига 68 мингдан ортиқ чипта сотилди
  7. Дунё
    Австралия сенатори парламентда чақалоғи билан нутқ сўзлади (видео)
  8. Дунё
    Мисрда 3400 йиллик лаънат матнлари топилди: қадимги мисрликлар душманларини қандай жазолаган?
  9. Спорт
    Пеп Гвардиола «Барселона»да Лионель Месси билан ишлаган даврини эсга олди
  10. Спорт
    «Насаф» ОЧЛ-2 доирасида «Ал Холидия»ни мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди