date
views 611

Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган

Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган
Фото: Iranian Presidency / Keystone Press Agency / Global Look Press
Раисий ва вертолётда бўлганларнинг ўлими, хусусан, Эроннинг Mehr агентлиги томонидан тасдиқланган. Шунингдек, исмини ошкор этмаган Эрон расмийси Reuters билан суҳбатда шу ҳақда маълум қилди.

Бундан олдин Эрон Қизил ярим ой жамияти раҳбари Пирҳусайн Коливанд давлат телевидениеси орқали қилган чиқишида қутқарувчилар ҳалокат жойида омон қолганларни топмаганини айтганди.

Эрон президенти Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён, Эроннинг Шарқий Озарбойжон вилояти губернатори Малик Раҳматий ва Табриз вилояти имоми Али Ҳошим вертолётнинг йўловчилари бўлган.

Вертолёт якшанба куни Эрон шимоли-ғарбидаги тоғли ҳудудда, Озарбойжон ва Туркия билан чегарага яқин жойда қулаган.

Қидирув-қутқарув ишлари ноқулай об-ҳавога қарамай, тун бўйи давом этди: Эрон оммавий ахборот воситалари ҳалокат содир бўлган ҳудудда ёмғир ёғаётганини хабар қилди. Вертолётни қидиришда Эрон армияси ҳам иштирок этган.

Tasnim агентлиги хабарига кўра, ёниб кетган вертолёт маҳаллий вақт билан эрталаб соат олтиларда топилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган