07:00 / 23.05.2024
96

Эрдўған Туркияда мустақил равишда сафарбарлик эълон қилиш ҳуқуқини олди

Эрдўған Туркияда мустақил равишда сафарбарлик эълон қилиш ҳуқуқини олди
Фото: Presidential Press Service via AP
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ички ёки ташқи таҳдидлар юзага келган тақдирда мустақил равишда мамлакатда умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш ваколатини олди. Бу ҳукуматга тегишли Resmi Gazete нашрида эълон қилинган янги қонун ҳужжатларидан маълум бўлди.

Давлат раҳбари 1990 йил 24 майдан буён амалда бўлган «Сафарбарлик ва уруш ҳолати тўғрисидаги Низом»ни бекор қилди ва янги ҳужжатни тасдиқлади. Унга кўра, сафарбарлик эълон қилиш ваколати Вазирлар Кенгашидан президентга ўтказилди.

Ҳужжатда айтилишича, президент уруш, қўзғолон, республика ҳудудий яхлитлигига ички ёки ташқи таҳдидлар юзага келган тақдирда қисман ёки умумий сафарбарлик эълон қилиш ҳуқуқини олди. У сафарбарлик билан боғлиқ ҳужжатларни махфийлаштириши мумкин.

Қарорда таъкидланишича, сафарбарлик ҳолатида Қуролли Кучлар, жандармерия ва қирғоқ қўриқлаш хизматидан истеъфога чиқарилган барча фуқаролар захирада бўлган ҳисобланади. 2016 йил июл ойида Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишдан кейин ҳарбий хизматдан бўшатилганлар ҳам захирага киритилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған Туркияда мустақил равишда сафарбарлик эълон қилиш ҳуқуқини олди