10:33 / 24.05.2024
675

Путин Россиядаги АҚШ активларини мусодара қилишга рухсат берди

Путин Россиядаги АҚШ активларини мусодара қилишга рухсат берди
Фото: Sputnik
Россия президенти Владимир Путин Вашингтоннинг дўстона бўлмаган хатти-ҳаракатлари туфайли мамлакат ҳамда Марказий банкига етказилган “зарарни қоплаш” учун АҚШ активларини мусодара қилишга рухсат берди. Тегишли фармон 23 май куни имзоланган.

Фармонга кўра, давлат ва Россия банки, агар Америка ҳукумати ёки судларининг қарори билан ўз мулкига бўлган ҳуқуқлардан “асоссиз” маҳрум қилинган бўлса, судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ўз навбатида, Россия суди зарарни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Шундан сўнг АҚШ мулки мусодара қилиниб, россиялик эгаларига ўтади.

Ҳукумат ёки АҚШ фуқароларидан олиб қўйилиши мумкин бўлган мулклар рўйхатига қимматли қоғозлар, Россия компанияларининг устав капиталидаги улушлари, кўчар ва кўчмас мулк, шунингдек, мулкий ҳуқуқлар киради.

Путин Россия ҳукуматига тўрт ой ичида қонунчиликка зарур ўзгартиришлар киритишни топширди.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен май ойида Киевга ташрифи чоғида ҳукумат Украинани ҳимоя қилиш учун АҚШ банкларидаги Россия активларини мусодара қилиш ниятида эканини айтган. АҚШ Сенати вакилига кўра, Америка банкларида Россиянинг 5 миллиард долларлик активлари музлатилган. Дунё бўйлаб бу активлар тахминан 300 миллиард долларни ташкил қилади. Бу чоралар Россия-Украина уруши бошланганидан сўнг кучга кирган.

Россия ҳукумати Россия маблағларини, шу жумладан улардан олинган даромадларни олиб қўйишнинг ҳар қандай вариантини экспроприация деб ҳисоблайди, бу эса тегишли оқибатларга олиб келишини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Россиядаги АҚШ активларини мусодара қилишга рухсат берди