
Туркия ҳарбий хизматчиларига ТикТок ижтимоий тармоғидан фойдаланиш тақиқланди. Бу ҳақда Sabah газетаси хабар бермоқда.
ТикТокни тақиқлаш Туркия парламенти Миллий мудофаа комиссияси томонидан маъқулланган. Тақиқ Туркия қуролли кучлари аъзоларига оид бир қанча қонунларга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги лойиҳада мавжуд.
10 май куни Туркия парламентининг Рақамли медиа комиссияси раҳбари Ҳусайн Яйман ТикТокни мамлакатда блокланиши эҳтимолини ўртага ташлаганди.
Ижтимоий тармоқни чеклаш эҳтимоли унинг «турк оиласи пойдеворига динамит қўйгани» ҳақидаги иддаолар билан боғлиқ. Туркия парламентида сўзлаган Яйман Туркиянинг сиёсий ҳаётига салбий таъсир кўрсатадиган «троллар» хавфи ҳақида гапирди. Ижтимоий тармоқ вакиллари аввалроқ Туркия парламенти аъзоларига жавоб қайтарган, бироқ уларни бу жавоблар қониқтирмаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.