Фото: Google Images
Украинадаги можаронинг минтақадан ташқарига тарқалиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Анқарадаги матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Украинадаги можаро минтақадан ташқарига ҳам тарқалиши мумкин ва ядро қуролидан фойдаланиш хавфи бор”, — деди у.
Фидан, шунингдек, Туркиянинг Украинада воситачилик қилишга тайёрлигини ва можарони тинч йўл билан тезроқ ҳал этиш тарафдори эканлигини билдирди.
“Биз имкон қадар тезроқ тинч йўл билан келишув бўйича музокараларни бошлаш муҳим, деб ҳисоблаймиз ва воситачилик саъй-ҳаракатларини қилишга тайёрмиз”, деди Туркия ТИВ раҳбари.
Бундан ташқари, Фидан Туркиянинг Украина мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш тарафдори эканини таъкидлади.
“Бу урушни зудлик билан тўхтатиш керак. Биз бу уруш сабаб қутбланишни кўряпмиз. Биз Россия ўз лагерини яратишга интилаётганини кузатяпмиз. Европа хавфсизлик архитектураси доирасидаги муносабатлар бошқача ривожланмоқда. Уруш давом этаётган бир пайтда у ёки бу хавфлар қандай форматда ривожланишини олдиндан айтиб бўлмайди”, — деди турк вазири.
Туркия Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокаралар учун ўз ҳудудини беришга тайёрлигини бир неча бор билдирган. Анқара ижобий тажриба сифатида 2022 йил мартида Истанбул музокаралари ва ўша йилнинг июль ойида ғалла бўйича битим тузилганини тилга олади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди