![Эрдўғон: “Ғарбда Учинчи жаҳон урушига йўл очаётган давлатлар бор”](/uploads/posts/2024-07/x80a623d256_photo_2024-07-05_16-27-53-gtlhrvh2.webp.pagespeed.ic.mUaiwdRk5U.webp)
Фото: Populist
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия етакчиси Владимир Путин тинчлик эълон қилаётган бир вақтда Ғарбда Учинчи жаҳон урушига йўл очаётган давлатлар борлигини маълум қилди.
“Афсуски, Ғарбда Учинчи жаҳон урушига йўл очувчи ёндашувга амал қиладиган давлатлар ва сегментлар мавжуд. Шубҳасиз, қурол-яроғ сотувчиларга пул керак. Қурол сотувчилар бозори эса Ғарбдир”, деди Эрдўғон.
У Путин сўнгги баёнотларида тинчликка ён босаётганини таъкидлаган. Эрдўғон, шунингдек, Украинадаги можаро тез фурсатларда якунланишига умид билдирган.
“Давом этамиз, воқеалар ривожини кузатиб боряпмиз. Туркия ТИВ раҳбари ва миллий мудофаа вазири бу масалани кузатмоқда. Умид қиламанки, қисқа вақт ичида тинчликка эришамиз”, дея хулоса қилган Туркия раҳбари.
Аввалроқ Туркия ТИВ раҳбари Хоқон Фидан, мамлакатнинг Украинада воситачилик қилишга тайёрлигини ва можарони тинч йўл билан тезроқ ҳал этиш тарафдори эканлигини билдирганди. Анқара ижобий тажриба сифатида 2022 йил мартида Истанбул музокаралари ва ўша йилнинг июль ойида ғалла бўйича битим тузилганини қайд этган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Байден: “Мен дунёни бошқараман” расм](/uploads/posts/2024-07/x69e948c158_photo_2024-07-07_12-54-25-2cskoewe.webp.pagespeed.ic.-zKzH7dc18.webp)
Байден: “Мен дунёни бошқараман”
![НАТОдагилар Байден Трампни енга олмаслигидан хавотирда расм](/uploads/posts/2024-07/xcd36a14839_g9a6qn9jluzltsheezw-1mzto0mmafvy.webp.pagespeed.ic.nKnEF7ur8Q.webp)
НАТОдагилар Байден Трампни енга олмаслигидан хавотирда
![Евро—2024. Испания Германияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди расм](/uploads/posts/2024-07/x62148fb82e_gettyimages-2160075297-1024x1024-stxpttxh.webp.pagespeed.ic.wNzxWdgR0v.webp)
Евро—2024. Испания Германияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди
![Илон Маск: “АҚШда анчадан бери ҳақиқий президент йўқ” расм](/uploads/posts/2024-07/x2a8fdad49d_mask22-jdfnp5nx.webp.pagespeed.ic.0jHvOTjheB.webp)
Илон Маск: “АҚШда анчадан бери ҳақиқий президент йўқ”
![Нукусда қўлбола усулда тайёрланган “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотлари айланмасига чек қўйилди расм](/uploads/posts/2024-07/x0229af8278_photo_2024-07-05_17-54-06df3.webp.pagespeed.ic.sOR5dxRi80.webp)
Нукусда қўлбола усулда тайёрланган “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотлари айланмасига чек қўйилди
![Ўзбекистон президенти Венгрия бош вазири билан учрашди расм](/uploads/posts/2024-07/x8e816161fd_01.webp.pagespeed.ic.obgP4BN0Yz.webp)
Ўзбекистон президенти Венгрия бош вазири билан учрашди
![Байден норози демократларни президентликка номзод бўлишга чақирди расм](/uploads/posts/2024-07/x74f8788d69_photo_2024-07-08_22-00-21-eihhmbfn.webp.pagespeed.ic.l9k-BRNEZO.webp)
Байден норози демократларни президентликка номзод бўлишга чақирди
![Евро—2024. Англия пенальтилар сериясида Швейцарияни енгиб, ярим финалга йўл олди расм](/uploads/posts/2024-07/x2b49319721_01.webp.pagespeed.ic.9WvxMS2MFK.webp)
Евро—2024. Англия пенальтилар сериясида Швейцарияни енгиб, ярим финалга йўл олди