06:00 / 14.07.2024
163

Эрдўғон Украина можароси тез орада тугашини кутмаслигини айтди

Эрдўғон Украина можароси тез орада тугашини кутмаслигини айтди
Фото: Google Images
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия ва Украина ўртасидаги можаро тез орада тугашини кутмаслигини айтди.

У бу ҳақда Истанбулдаги Миллий мудофаа университети офицерларига диплом топшириш маросимида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Россия ва Украина ўртасидаги уруш деярли икки ярим йилдан бери давом этмоқда, чунки ҳеч бир томон бошқасидан тўлиқ устунликни таъминлай олмайди, бу эса кўплаб қурбонликлар ва вайронагарчиликларни келтириб чиқармоқда.

Афсуски, ҳеч кимда яқин орада урушни тугата оладиган кучли ирода кўрмаяпман
”, деди Эрдўғон.

Унинг сўзларига кўра, Туркия можарони тўхтатиш учун “қўлидан келган барча ишни қилмоқда”.

Эслатиб ўтамиз, Туркия раҳбари 9–11 июль кунлари Вашингтонда ўзи иштирок этган НАТО саммити якунлари бўйича журналистлар саволларига жавоб берар экан, Украина можаросини дипломатия йўли билан ҳал қилиш зарурлигини таъкидлаган, шунингдек, Туркияни яна бир бор музокараларда воситачи сифатида таклиф қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўғон Украина можароси тез орада тугашини кутмаслигини айтди