21:13 / 22.07.2024
117

Дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади?

Дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади?
Мукеш Амбанининг кичик ўғли учун ташкил этилган ва март ойидан бошлаб давом этган ҳашаматли тўй турли давлатлар ОАВларида ҳамда ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Беш ой давом этган никоҳ маросимига бутун дунёдан кўплаб машҳурлар ташриф буюрди. Миллиардер фарзандининг тўйи учун ҳеч нарсани аямади.

Фото: Business Insider
Осиёдаги энг бадавлат одамнинг ўғли Анант Амбани ва миллиардерларнинг қизи Радҳика Мерчантнинг никоҳ маросими ҳақида янгилик каналларидан тортиб медиа платформаларда ҳам хабар қилинди. Тўйга ва тўёлди тадбирларига Билл Гейтс, Марк Цукерберг, Ким ва Ҳлоя Кардашян, Ник Жонас, Рианна, Жастин Бибер, Приянка Чопра ҳамда Буюк Британия собиқ бош вазирлари Тони Блер ва Борис Жонсон каби юзлаб машҳурлар ташриф буюрди.

Ортиқча вазн сабаби

29 ёшли Анант Амбани Мумбайдаги халқаро мактабда ўрта-махсус таълимини олгач, Америкадаги Браун университетига иқтисод йўналишига топширди. У болалигидан сурункали астма касаллиги билан курашиб келади. Бир неча йиллар давомида унинг соғлиғини яхшилаш учун энг юқори дозадаги дорилар буюрилган. Бунинг натижасида Анантнинг вазни ошиб кетган.

Фото: News18
Анант ортиқча вазндан қутулиш учун тез-тез саёҳат қилди. Ҳар доим қатъий режим ва парҳез туфайли 18 ой ичида тахминан 108 килограмм йўқотди. Машаққатли меҳнати сабаб унинг вазни 208 килограммдан 100 килограммга тушди. Аммо маълум вақт ўтгач, яна ортиқча вазн тўплай бошлади. Миллиардер ҳар куни мунтазам равишда югуриш, функционал ва юқори интенсив кардио машғулотларни бажариб юриши эса сўнгги вақтларда натижа бермай қўйди.

Анант ва Радҳиканинг унаштирув кечасидан лавҳа
Фото: Hindustan Times


Фото: Hindustan Times
2017 йилда унинг онаси ва Reliance Foundation раиси Нита Амбани маҳаллий ОАВга интервью берди ва суҳбат чоғида ўғлининг астма касаллигидан азият чекиши ҳамда стероид гормонлари билан даволангани учун семизлик келиб чиққани ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, Нита Амбани фарзандининг семиз кўринишидан уялмаслиги ҳамда Анант қайта нормал ҳолатига қайтиши учун доим ёрдам бериши ҳақида ҳам айтиб ўтди.

Фото: Daily Mail
Стероидларнинг вазнга таъсири

Манипал касалхонасининг пулмонологи, шифокор Пиюш Гоэл томонидан Times Nоw Digital нашрига берган интервьюсида кучли астма ва қабул қилинган стероидлар ўртасидаги боғлиқлик борлигини тасдиқлади. Анант болалигидан астма билан оғригани ва узоқ йиллар давомида стероидларни истеъмол қилгани сабабли у сўнгги етти йил ичида семириб кетган.

Анант аутистми?

Дабдабали тўй маросими бўлиб ўтаётган вақтда миллиардер ўғли аутизм синдроми билан оғриши ҳақидаги миш-мишлар тарқалди. Аммо буни тасдиқлайдиган аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

Фото: South China Morning Post
Анант Амбанининг бойлиги ошкор этилмаса-да, у дунёдаги энг бой оилалардан бирининг аъзоси. Амбанилар оиласининг умумий бойлиги 100 миллиард доллардан ошади, бу асосан уларнинг Reliance Industries Limited (RIL) компаниясидан келадиган даромад орқалидир.

Анант Амбани оилавий бизнеснинг турли жабҳаларида иштирок этади. У Reliance компанияси бўлимларидан бирининг директори лавозимида ишлайди. Компания асосан энергетика ва чакана савдо тармоқлари билан машҳур. Шунингдек, Анант уйсиз қолган ҳайвонлар ва имконияти чекланганларга ёрдам бериши билан ҳам танилган, шунингдек, у бир нечта хайрия ташаббусларига ҳисса қўшган. У Vantara Reliance Industries ва Reliance Foundation билан ҳамкорликда қутқарув, табиатни муҳофаза қилиш ва реабилитация марказини ташкил этган.

Фото: Hindustan Times
Амбани доимо касаллик билан курашиб келган. Ҳаттоки унинг отаси никоҳ кечасида ҳаёти бир текисда кетмаётгани, тиканлар устида яшаётгани ҳақида сўзлади. Булар ҳақида гапираётганда, камера унинг юзини катталаштиради. Мукеш Амбани юзи чуқур қайғуга ботган, кўзлари ёшга тўлган ҳолатда сўзлайди. Бу кўз ёшлар пул билан барча нарсани сотиб олиб бўлмаслигини яна бир бор исботлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади?