Фото: AP
Туркия парламентининг рақамли ОАВ бўйича қўмитаси 16 август куни мамлакатда Instagram ижтимоий тармоғининг блокланиши ва TikTok’нинг эҳтимолий тақиқланишига боғлиқ вазиятни муҳокама қилади.
Туркияда технология ва коммуникациялар кенгаши қарори билан 2 август куни эрталаб Instagram ижтимоий тармоғига кириш блокланган эди. Туркия ҳукуматига кўра, ушбу қарор ижтимоий тармоқ маҳаллий қонунчиликни бузгани туфайли қабул қилинган. Маҳаллий ОАВга кўра, Анқаранинг бундай йўл тутишига Instagram ҲАМАС етакчиси Исоил Ҳаниянинг ўлдирилиши муносабати билдирилган ҳамдардликларни блоклагани сабаб бўлган. Instagram вакиллари билан музокаралар ҳар куни давом этмоқда, бироқ ҳозирда натижасиз.
Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Уралўғлуга кўра, мамлакат ҳукуматида TikTok ижтимоий тармоғини блоклаш режаси йўқ.
«Кун тартибида TikTok’ни ёпиш масаласи йўқ, умуман олганда биз бирор нимани тақиқлашни мақсад қилмаймиз. Хориж ижтимоий тармоқлари қонунчилигимиз талабларини амалга оширишларини хоҳлаймиз», — дейди вазир.
Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Туркия суд қарори асосида Roblox онлайн-платформасига киришни ҳам блоклаган эди. Мамлакат адлия вазири Йилмаз Тунчнинг сўзларига кўра, ресурсга кириш унда болаларга нисбатан зўравонликка боғлиқ контент мавжудлиги сабаб ёпилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон яқин муддатда Россияга юзлаб баллистик ракеталар етказиб бериши мумкин
Ғарбда Курск вилоятидаги вазият ҳақида баёнот берилди
Париж-2024. Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди
Россия Курск областига ҳужумни тўхтатишнинг уддасидан чиққан бўлиши мумкин
Президент Олимпиада чемпионлари Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматов билан гаплашди
Курск областида 28 та аҳоли яшаш манзили украинлар қўлига ўтган
Путин блогерларга Роскомнадзорга ўзи ҳақида хабар бериш мажбуриятини юклади
Озод Россия форуми Украинанинг Курск вилоятига кириб келиши бўйича баёнот берди