12:57 / 16.08.2024
130

Forbes рейтингига кўра 2024 йилнинг энг бадавлат машҳурлари

Forbes рейтингига кўра 2024 йилнинг энг бадавлат машҳурлари
Американинг Forbes молиявий журнали жамоатчилик орасида доим катта қизиқиш уйғотган йиллик рўйхат ­— дунёнинг энг бадавлат машҳурлари рейтингини эълон қилди. Бу йил нашр мутахассислари кино ва мусиқа, спорт ва телевидение юлдузларининг даромадларини таҳлил қилиб, қайси машҳурлар нафақат машҳурлиги, балки катта бойлиги билан ҳам нуфузли рейтингдан ўрин олгани ҳақида маълумот берди.

Жорж Лукас

Фото: Дзен
Биринчи ўринни умумий мулки 5,5 миллиард долларга баҳоланаётган ва “Юлдузлар жанги” режиссёри Жорж Лукас олди. У 2017 йилдан бери АҚШнинг энг бадавлат медиа одами сифатида танилган. Режиссёр LucasFilm компаниясини Disney’га сотиш орқали энг бадавлат инсонлар сафидан жой олди.

Стивен Спилберг

Фото: Дзен
“Юра оламига саёҳат”, “Жосуслик кўприги”, “Линкольн”, “Мюнхен” каби фильмларни суратга олган ва Голливуднинг энг яхши режиссёрларидан бири сифатида танилган Стивен Спилберг рейтингда иккинчи ўринни эгаллади. Унинг бойлиги 4,8 миллиард долларга баҳоланган. У ўзининг ҳар бир фильмидан келган фойданинг маълум қисмини олади.

Майкл Жордан

Фото: Дзен
Афсонавий баскетболчи Майкл Жордан 3,2 миллиард доллар бойлиги билан рейтингда учинчи ўринни олди. Баскетбол қироли Nike каби йирик компаниялар билан рекламалардан ҳамда Sharlotta Hornets клубини сотиш орқали катта даромадга чиққан.

Опра Уинфри

Фото: Дзен
OWN кабел тармоғи асосчиси, бошловчи Опра Уинфри 2,8 миллиард доллар билан миллиардерлар рейтингига кирган биринчи қора танли аёлдир. У кино, телевидение ва бошқа соҳаларни қамраб олган ҳақиқий медиа империясини яратган.

Jay Z

Фото: Дзен
Реп қўшиқчиси Jay Z (2,5 миллиард доллар) ҳип-ҳоп оламидаги биринчи миллиардердир. У ўзининг алкоголь маҳсулотларини сотиш ва Uber ва Block компанияларига сармоя киритиш орқали бойлик орттирган.

Ким Кардашян

Фото: Дзен
Даромад манбайи турли реалити-шоу, мобил ўйинлар, косметика, кийим-кечак дўконлари ва ижтимоий тармоқлар бўлган Ким Кардашяннинг умумий бойлиги 1,7 миллиард доллардир.

Питер Жексон

Фото: Дзен
Режиссёр, “Узуклар ҳукмдори” трилогияси муаллифи Питер Жексон (1,5 миллиард доллар) Wеtа Digital номли махсус эффектлар студиясини сотганидан сўнг ўз бойлигининг асосий қисмини қўлга киритди.

Тайлер Перри

Фото: Дзен
Тайлер Перри (1,4 миллиард доллар) фильмлар суратга олиш ва театрда актёрлик қилиш орқали уч йил ичида миллиардлаб даромад топди. У “Нинзя тошбақалари-2” фильмида суратга тушган.

Рианна

Фото: Дзен
Хонанда Рианна (1,4 миллиард доллар) иккита йирик бренднинг эгаси: косметика компанияси Fenty Beauty ва кийим-кечак ишлаб чиқарувчи Savage Х Fenty бренди.

Тайгер Вудс ва Леброн Жеймс

Фото: Дзен
Голфчи Тайгер Вудс (1,3 миллиард доллар) ва баскетболчи Леброн Жеймс (1,2 миллиард доллар) нафақага чиқмасдан миллиардерга айланган камёб спортчилардир.

Межик Жонсон ва Дик Вулф

Фото: Дзен
Межик Жонсон (1,2 миллиард доллар) бизнесдан, Дик Вулф (1,2 миллиард доллар) эса детектив сериалларни суратга олишдан катта даромадга эга бўлган.

Тейлор Свифт

Фото: Дзен
Рўйхатда охирги ўринда хонанда Тейлор Свифт (1,1 миллиард доллар) бўлиб, у фақат ўзи яратган қўшиқлари ва дунё бўйлаб концертларидан миллиард доллар даромад олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Forbes рейтингига кўра 2024 йилнинг энг бадавлат машҳурлари