Португалияда АҚШ талабига биноан Gotbit криптовалюта компанияси раҳбари, Россия фуқароси Алексей Андрюнин қўлга олинди. Бу ҳақда 9 октябр, чоршанба куни АҚШ Адлия вазирлиги маълум қилди. Андрюнин фирибгарлик ва пул ювишда айбланиб, АҚШга экстрадиция қилинишини кутмоқда. Худди шу ишда яна икки россиялик айбланмоқда: Gotbit маркетинг бўйича директори Федор Кедров ва савдо бўйича директор Кави Жалили.
Вазирлик маълумотларига кўра, 2018—2024 йилларда Gotbit бошқа криптокомпанияларга, шу жумладан Америка компанияларига криптовалюта бозорини манипуляция қилиш бўйича хизматлар кўрсатган, хусусан, савдо ҳажмини сунъий равишда ошириш учун миллионлаб долларлик сохта операцияларни амалга оширган. Gotbit асосан паст ликвидли криптовалюталар ва криптотокенлар билан ишлаган, дея хабар беради АҚШ Адлия вазирлиги. Андрюниннинг ўзи YouTube'даги бир нечта интервюларида унинг компанияси «ликвидликни яратиш» билан шуғулланганини айтган.
Америка расмийлари яна учта криптокомпанияни криптовалюта бозорини манипуляция қилишда айбламоқда — ZM Quant, CLS Global ва MyTrade. Қўлга олишлар Қўшма Штатлар ва Буюк Британияда ҳам бўлиб ўтди, 18 ушланган шахсдан тўрт нафари аллақачон айбини тан олган. 25 миллион долларлик криптовалюта мусодара қилинди ва 60 дан ортиқ криптоактивлар билан сохта савдо қилиш учун ботлар ўчириб қўйилди.
Далилларни тўплаш учун АҚШ Федерал тергов бюроси (ФТБ) ўзининг NexFundAI криптотокенини яратди ва шартномалар тузиш учун худди шу номдаги компанияни рўйхатдан ўтказди. АҚШ Адлия вазирлиги бу ишни криптовалюта бозорини манипуляция қилиш учун биринчи жиноий таъқиб деб атайди.
АҚШда энг йирик криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди
Март ойида энг йирик криптовалюта биржаларидан бири FTX асосчиси ва собиқ бош директори Сэм Банкмен-Фрид АҚШ суди томонидан 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Аввалроқ у мижозлардан 8 миллиард доллар ўғирлаганликда айбдор деб топилган эди.
2019 йилда ташкил этилган FTX 2022 йил ноябрига келиб 32 миллиард долларга баҳоланган. Журналистлар Банкман-Фриднинг иккинчи йирик бизнеси активлари асосан ўз биржаси томонидан чиқарилган криптовалютадан иборат эканини аниқлаганидан кейин бир неча кун ичида компаниянинг қиймати нолга тушиб кетди.
Тадбиркор 2022 йил декабр ойида Баҳама оролларида ҳибсга олинган ва АҚШ тарихидаги энг катта гаров - 250 миллион доллар ва ота-онаси кафолати эвазига уй қамоғига қўйиб юборилган.
Португалия, Gotbit криптокомпанияси, Россиялик раҳбари, Алексей Андрюнин, Ушланди “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...