Фото: РБК
Forbes маълумотларига кўра 13,4 миллиард доллар бойлиги билан россиялик энг бойлар рўйхатида тўққизинчи ўринда турувчи, USM асосчиси Алишер Усмонов Кёльн прокуратурасига ARD журналисти Ханс-Йоахим Зеппелтга нисбатан жиноий иш қўзғатилишини сўраб ариза берди.
Журналист аввалроқ Усмоновни Халқаро қиличбозлик федерациясида ҳакамларга пора бериш тизимини яратишда айблаган эди.
Октябрь ойи бошида Гамбург вилоят суди Зеппелтга қарши ишда Усмонов тарафини олган ва “шубҳага асосланган номақбул хабарлар” тарқатилишига қарши қарор чиқарган эди. Шундан сўнг АRD телеканали журналист россиялик тадбиркорга қарши айбловлар қўйган хабарни ўчириб ташлаган.
Усмоновнинг адвокати Йахим Штайнхофелга кўра, 8 октябрь куни Усмонов ҳам Кёльн прокуратурасига Зеппелтга нисбатан жиноий иш қўзғатиш тўғрисида ариза топширган.
“Зеппелт ва ARD-Sportschau асосий журналистика стандартлари ва матбуот кодексини бузган. Қонунда бундай қабиҳ ғаразли гаплар учун жавобгарлик белгиланган. Зеппелт Усмоновнинг обрўсига путур етказишга уринди. Аммо унинг ҳеч қандай фактлари бўлмаган. Бу журналистика эмас, бу шармандалик”, дейди Штайнхофел.
Кёльн прокуратураси вакили Улрих Бремер Bild нашрига баёнот Усмоновдан олинганини дарҳол тасдиқламаган. Унинг қайд этишича, агар баёнот келиб тушса, прокуратура дастлаб аризада далиллар мавжудлигини текширади, сўнгра жиноят иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Зеппелтнинг ўзи ҳам даъво аризаси ҳақида бехабар.
“Менда на расмийлардан, на сиз айтган баёнот бўйича бошқа маълумотлар йўқ. Шунинг учун сиз айтган фактларга изоҳ беришга асосим йўқ”, деди Bild журналисти.
2024 йил август ойида АRD телеканали Париж Олимпиадасидаги қиличбозлик ҳақида бир нечта мақола ва видеорепортаж чоп этган эди. Уларда Зеппелт Усмоновни ушбу спорт турида “судьяларга пора бериш” тизимини яратишда айблаган. Мисол тариқасида у фаворитлардан бири, грузиялик қиличбоз Сандро Базадзенинг 1/8 финалдаги мағлубиятини келтирган ва мазкур мағлубиятда ҳакамликни айблаган.
Кейинроқ Грузия қиличбозлик федерацияси президенти Мераб Базадзе (спортчининг отаси) бу баёнотини эмоционал деб қайтариб олган ва федерациядан узр сўраган.
2014 йилда айнан Зеппелтнинг Россиядаги допинг ҳақидаги бир қатор хабарларидан сўнг халқаро спорт ташкилотлари текширув бошлаган ва бу Россиядан бир қатор спортчиларнинг дисквалификациясига сабаб бўлган эди.
Алишер Усмонов, Немис журналисти, Судга ариза, Ханс-Йоахим Зеппелт «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди