16:48 / 14.10.2024
8

Иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

Иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди
Иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди. Мукофот Дарон Ажемоғли, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсонга “институтларнинг қандай шаклланиши ва фаровонликка қай тарзда таъсир кўрсатиши” бўйича олиб борган тадқиқотлари учун берилди.

1968 йилда Швеция банки томонидан таъсис этилган иқтисодиёт бўйича мукофот лауреатларининг эълон қилиниши Нобель ҳафталигини якунлайди. Мукофотлар 10 декабрь куни, Альфред Нобель вафот этган куни топширилади. Мукофотнинг пул эквиваленти — 11 миллион швед крони — жорий курс бўйича 1 миллион АҚШ долларидан сал кўпроқни ташкил қилади. Пул мукофотидан ташқари, Швеция қироли совриндорларга медал ва дипломларни топширади.

Маълумот учун Дарон Ажемўғли ва Жеймс Робинсон “Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари” китоби муаллифи ҳисобланади.

2023 йилда иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти америкалик Клаудия Голдинга “меҳнат бозорида аёлларнинг роли ҳақида олиб борган тадқиқотлари учун” берилганди.

2022 йилда эса Бен Бернанке, Дуглас Diamond ва Филипп Дюбвиг “молиявий инқирозлар ва банк иши бўйича тадқиқотлари учун” тақдирланган.

2024 йилги Нобель совриндорлари

11 октябрь куни тинчлик бўйича Нобель “ядровий қуролдан холи дунёга эришишдаги саъй-ҳаракатлари” учун Япониянинг атом бомбасидан омон қолганларни бирлаштирган Ниҳон Ҳиданкё ташкилотига берилди.

10 октябрь куни адабиёт бўйича Нобель мукофотини “тарихий жароҳатлар ва инсон ҳаётининг нозиклигини акс эттирувчи кучли насрий шеърият” учун жанубий кореялик ёзувчи Хан Канга олганди.

9 октябрь куни кимё бўйича Нобель мукофоти “оқсилни ҳисоблаш дизайни учун” америкалик Девид Бекер ва “оқсил тузилиши прогнози учун” британиялик Демис Ҳассабис ва Жон Жумперга берилганди. Бейкер бутунлай янги турдаги оқсилларни яратган. Британиялик олимлар эса 50 йилдан бери ҳал этилмаган муаммони — оқсилларнинг мураккаб тузилишини олдиндан башорат қилиш учун AlphaFold2 номли сунъий интеллект моделини яратган.

8 октябрь куни физика бўйича Нобель мукофоти “сунъий нейрон тармоқлари ёрдамида машинавий ўрганишни таъминлайдиган фундаментал кашфиётлар ва ихтиролар учун” Жон Ҳопфилд ва Жеффри Ҳинтонга берилган.

7 октябрь куни тиббиёт бўйича Нобель мукофоти “микроРНК молекулаларини кашф этгани ҳамда унинг транскрипсиядан кейинги ген бошқарувида тутган ўрни учун” Виктор Амброс ва Гарий Рувкунга берилган.

Иқтисодиёт бўйича, 2024 йил, Нобель мукофоти, Дарон Ажемоғли, Саймон Жонсон, Жеймс Робинсон

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди
ePN